Тошкент вилояти Зангиота туманидаги темирйўл ҳудудида 10 ёшли болани поезд уриб юборди. Бу ҳақда MilliyTV телеканалининг Millar дастурида хабар берилди.

Қайд этилишича, ҳодиса 20 июнь куни соат 09:30 атрофида содир бўлган. Велосипед ёрдамида поезд йўлини кесиб ўтмоқчи бўлган болани Зангиота темирйўл кесишмасида Бекобод-Тошкент йўналишида ҳаракатланган электропоезд уриб юборган.

«Ўша ерда роса бақир-чақир бўлиб кетди. Тепада турганлар болага четга ўт, деб роса бақиришди. Билмай қолдими, бир дақиқани ичида бола йўқ бўлди-да…Лекин у ердан ҳамма ўтади, четга ўтинглар, шлагбаумдан узоқроқ туринглар, деб кўп бақириб туришади, кўп кўраман. Ҳамма одамлардан поезд келаётган пайтда шлагбаумдан орқада туришларини сўрардим», — деди гувоҳлардан бири.

У олган тан жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойида вафот этган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.