Сиёсат
Мирзиёев Доғистондаги терактлар муносабати билан Путинга ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон президенти Дарбанд ва Махачқалъадаги терактлар муносабати билан Россия президентига ҳамдардлик билдирди. Икки черков, иккита синагога ва йўл-патруль постига уюштирилган ҳужумлар оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлди ва яраланди.
Мўғулистон президенти Кўксарой қароргоҳида расмий кутиб олинди (фото)
Душанба куни Шавкат Мирзиёев Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсухни Кўксарой қароргоҳида кутиб олди. Фото.
Ўзбекистон-Мўғулистон ўртасида 14 та ҳужжат имзоланди
Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух Давлатлараро муносабатлар ва ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма баёнотни имзолади. Давлат ташрифи давомида савдо, туризм, ҳаво қатнови, хавфсизлик, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларга оид жами 14 та ҳужжатга имзо чекилди.
Тошкентда Мўғулистон элчихонаси очилади
Тошкентда 24 июнь куни Мўғулистон элчихонаси расман очилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг музокаралар якунлари бўйича ОАВ вакиллари учун берган баёнотида маълум қилинди.
Ўзбекистонда Мўғулистон элчихонаси очилди
Мўғулистон президенти, шунингдек, Ўзбекистон бош вазири ва ТИВ раҳбари иштирокида Мўғулистоннинг Тошкентдаги элчихонаси очилди.
Иқтисодиёт
Ўзбекистон ва Мўғулистон ўзаро савдо ҳажмини 5−10 баробарга оширмоқчи
Ўзбекистон ва Мўғулистон президентлари имтиёзли савдо ва бозорларга кириш шароитларини ўзаро енгиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлашга келишиб олди. Мўғулистон Ўзбекистонга гўшт етказиб беради ва чорвачилик кластерлари яратади. Яқин йилларда ўзаро савдо ҳажмини 5−10 баробарга ошириш режа қилинмоқда.
Жамият
Сешанбадан ҳаво исиб, ҳарорат +40…+43 даражагача етиши кутилмоқда
Ўзбекистонда сешанбадан то иш ҳафтасининг охиригача ҳарорат кўтарилиб, кундузи +35…+40, жанубда ва чўл ҳудудларда +43 даражагача исиши мумкин. Ушбу кунларда фақат тоғолди ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли момақалдироқ ва ёмғир бўлиши, сел-сув тошқини юзага келиши кутилмоқда.
Тошкентда 751,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма аниқланди
Янгиҳаёт туманида фуқаро қонунга хилоф равишда майнинг фаолиятини амалга оширгани аниқланди. У 751,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди.
Россиялик 100 нафар бола Тошкент вилоятидаги ёзги оромгоҳда дам олади
Москванинг «Крокус сити ҳолл»идаги терактдан жабрланган оилаларнинг 100 нафар фарзанди Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги «Анор» болалар оромгоҳида икки ҳафта дам олади. Бундан ташқари, улар Самарқандга ҳам ташриф буюради.
Чирчиқда каналга тушиб кетган Spark олиб чиқилди (видео)
Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида каналга тушиб кетган Spark маҳаллий аҳоли ва ФВБ ходимлари иштирокида олиб чиқилди. Машина ҳайдовчиси орқага ҳаракатланаётганда бошқарувни йўқотган. Воқеа туфайли ҳеч ким жабрланмади.
Маданият
Ўзбекистон музейларида сақланаётган 14 та экспонат Британия музейида намойиш этилади
Лондондаги Британия музейида 26 сентябрдан «Ипак йўллари» кўргазмаси ўз ишини бошлайди. Унда Ўзбекистоннинг музей коллекцияларига мансуб 14 та экспонат, жумладан, шатранж доналарининг кўҳна тўпламларидан бири ва 6 метрлик «Элчилар хонаси» деворий сурати намойиш этилади.
Жаҳон
Саудия Арабистонида Ҳаж вақтида 1300 дан ортиқ зиёратчи вафот этди
Саудия Арабистони расмийларининг маълум қилишича, бу йил Ҳаж вақтида 1301 киши вафот этди. Уларнинг аксарияти рўйхатдан ўтмаган зиёратчилар бўлиб, жазирамада узоқ вақт қолиб кетган.
Жанубий Кореяда заводдаги ёнғин оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жанубий Кореянинг Хвасон шаҳридаги литий батареялар ишлаб чиқарувчи заводда содир бўлган ёнғин оқибатида 22 киши, асосан, хорижликлар ҳалок бўлди.
Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!