Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг давлат ташрифи доирасида Мўғулистоннинг Тошкент шаҳридаги элчихонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.

мўғулистон, элчихона

Мўғулистон президенти, Ўзбекистон бош вазири, ТИВ раҳбари ва бошқа расмийлар Мўғулистон дипломатик ваколатхонаси биносини очиб берди. Элчихонада дипломатлар учун яратилган шароитлар билан танишилди.

мўғулистон, элчихона

Яқинда Дааданхуу Батбаатар ушбу мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланганди.

Эслатиб ўтамиз, Мўғулистон 2023 йилда Ўзбекистонда элчихона очишни режалаштирганди. Икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари учрашувида ушбу масала муҳокама қилинган.

Бундан икки йил аввал Мўғулистон ТИВ Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз тартиб жорий этганди.