Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида майнинг ферма ташкил этган хонадон аниқланди, дея хабар қилмоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда «Чортоқ» МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро О.К. ўз уйининг ертўласида 5 та тўпламдаги майнинг қурилмаларини тижорат мақсадида электр тармоғига яширинча улаб, жами 751,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик), 278−9-моддаси (майнинг фаолиятини қонунга хилоф равишда амалга ошириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.