«Ўзмиллийбанк» АЖ сертификатланган бухгалтерлар уюшмаси (АССА)нинг нуфузли АССА Approved Employer мақомига эга бўлди. Ушбу мақом банк бухгалтерия ҳисоби, молия ва банк соҳасида малакали кадрлар орқали тизимда ўз салоҳиятини янада ошираётганидан дарак беради.

Айни пайтда Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш даври бўлиб, бу жараёнга муносиб ҳисса қўшиши ва қўллаб-қувватлаши мумкин бўлган юқори малакали мутахассисларга талаб тобора ортиб бормоқда. Шу нуқтаи назардан, АССА томонидан юқоридаги нуфузли мақомга сазовор бўлиш банкни касбий ривожланиш ва мартаба имкониятларининг юқори стандартларини таъминлашга қодир бўлган етакчи муассасаларидан бири сифатида белгилайди.

«АССА билан келишув доирасида „Ўзмиллийбанк“ АЖ ўз ходимларини малака олишда қўллаб-қувватлаш учун ихтисослаштирилган синфларни ташкил қилди. Ушбу ташаббус банк ходимларининг касбий даражасини оширишга, уларга ушбу соҳада янги билим ва кўникмаларга эга бўлишни таъминлашга қаратилган. Ташкилот ўз ходимларига турли хил имтиёзларни таклиф қилиш орқали уларнинг касбий ўсишини қўллаб-қувватлашга интилади. Улар орасида имтиҳонлардан олдин пуллик таътил, имтиҳонлар ва уларга тайёргарлик харажатлари учун компенсация ва дастур муваффақиятли якунлангандан кейинги мукофотлар мавжуд. Ушбу имтиёзлар нафақат банк ходимларни ривожлантиришга содиқлигини таъминлайди, балки уни каръераси ўсишига интилаётган ташаббускор мутахассислар учун қулай иш муассасасига айлантиради», — деди бухгалтерия ҳисоби ва молиявий менежмент департаменти директори Фазлиддин Қодиров.


АССА халқаро миқёсда тан олинган профессионал бухгалтерия ташкилоти бўлиб, сертификатланган бухгалтер малакасини таклиф этади. Дунё бўйлаб 200 мингдан ортиқ аъзоси ва 500 минг талабаси бўлган АССА ўзининг қатъий стандартлари ва кенг қамровли ўқув дастури билан машҳур бўлиб, мутахассисларни замонавий, динамик молиявий муҳитда муваффақиятли ишлаш учун зарур бўлган кўникмалар билан ривожлантириб боради.

Реклама ҳуқуқлари асосида.