TBC Bank вакиллари пулларни қайси банкда сақлаш кераклиги, унинг ишончли эканини қандай аниқлаш мумкинлиги ҳамда омонат сақлаш учун банк танлашда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида сўзлаб берди.

Банк лицензияга эга бўлиши керак

Ўзбекистонда фаолият юритувчи барча банклар ва тўлов тизимларида лицензия бўлиши лозим. Бусиз банклар ишлаш ҳуқуқига эга эмас.

Лицензияни Ўзбекистон Марказий банки (МБ) беради. Лицензия олиш жуда қийин — бунинг учун белгиланган талабларга жавоб бериш ва яна рўйхатдан ўтишнинг бир нечта босқичларидан ўтиш лозим.

МБ банклар фаолиятини кузатиб, уларнинг қонун доирасида иш олиб боришларини назорат қилади. Агар банк қонунни бузса, лицензияси олиб қўйилади. Лицензияни қайта қўлга киритиш эса жуда мураккаб, баъзи ҳолатларда умуман имконсиздир, шу сабабли банклар ўз фаолиятларини тартибга солувчи барча қонун ва қоидаларга эҳтиёткорлик билан қатъий риоя қилади. Демак, агар банкнинг лицензияси бўлса, у ишончли ташкилот ва аҳолига молиявий хизматларни кўрсата олади.

tbc bank, реклама

Банкнинг лицензияси борлигини МБ сайти орқали текшириш мумкин.

Ўзбекистон Марказий банки сайти.Ўзбекистон Марказий банки сайти.

МБ сайтидаги карточкада компаниянинг бош офиси, лицензия рақами ва сайти кўрсатилган бўлади.

МБ сайтидаги қидирув жойига банк номи ёзилади ва «Фильтрни бажариш» тугмаси босилади. Агар банкнинг лицензияси бўлса, банк карточкаси ва барча маълумотлари очилади. Агар у ердаги рўйхатдан банкни топсангиз, унга ишонса бўлади.

Бундан ташқари, банк сайтида МБ лицензияси ва банк фаолиятига доир ҳужжат кўрсатилган бўлиши керак. Агар сайтда бундай маълумот бўлмаса, бу ўйлаб кўришга ундайди: банк қонуний ишламоқдами?

Банклар рейтингида банк дастлабки ўнталикка кирган

Ўзбекистонда мустақил фаолият юритувчи Ўзбекистон банклари ассоциацияси мавжуд бўлиб, у банкларни турли мезонларга кўра таҳлил қилади ва баҳолайди. Рейтинг ҳар чоракда янгиланади.

Рейтинг кўплаб кўрсаткичларни ҳисобга олади, масалан, банк капиталининг ортиши, кредит пакетининг ўсиши — банк фуқароларга қанча миқдорда кредит бергани ёки банкнинг соф фойдаси қанчага ошгани — шулар жумаласидан. Жами ўндан ортиқ баҳолаш кўрсаткичлари мавжуд.

tbc bank, реклама

Агар банкда муаммолар юзага келса, бу дарҳол у эълон қиладиган ҳисоботларда кўзга ташланади. Натижада банк рейтинги тушади. Ишончли ва барқарор банклар рейтингда юқори ўринларни эгаллайди — биринчиликка қанча яқинлашса, шунча яхши.

2023 йилнинг охирги чорагида TBC Bank 4-ўринда эди, 2024 йил I чорагида у 3-ўринга чиқди, бу — банкнинг муваффақиятли фаолиятидан далолат.

2024 йилнинг I чораги учун кичик банклар фаолияти рейтинги.2024 йилнинг I чораги учун кичик банклар фаолияти рейтинги.

Ahbor-Reyting агентлиги ҳам банкларни баҳолайди: охирги ҳисобот банклар рейтинги бўйича 2024 йил 1 январь ҳолатига кўра берилган. Ҳисоботда йил давомида турли кўрсаткичлар ва ўзгаришлар бўйича маълумотлар мавжуд. Агар сиз TBC Bank маълумотларига қарасангиз, банк йил давомида деярли барча кўрсаткичлар бўйича ўсганини кўрасиз — бу банк муваффақиятли ишлаётганидан ва унга ишониш мумкинлигидан далолат беради.

Банк — хорижий банк филиали

Бошқа давлатда ишлашни бошлаш учун кўп ҳаракат ва катта пул талаб этилади — кичик молиявий ташкилотларнинг бундай молиявий катта қадам учун ресурслари одатда бўлмайди. Қолаверса, янги банк Ўзбекистонда узоқ вақтдан бери муваффақиятли фаолият юритиб келаётган ташкилотлар билан доимий рақобатлашиши керак бўлади — бунинг учун эса катта маблағлар талаб этилади, шундагина банк аҳолига кредитлар бериши ва депозитлар бўйича юқори фоиз ставкаларини таклиф қилиши мумкин. Кичик молиявий компаниялар кўпинча рақобатга бардош бера олмайди ва улар буни тушунади.

Аммо йирик, даромадли банклар янги бозорларга чиқмоқда — бошқа мамлакатларда филиаллар очиб, ўз офислари ва бўлимларини ривожлантирмоқда. Бундай банкка ишониш мумкин, чунки у маҳаллий банклар билан рақобатлашиш ва бозорда ўз ўрнини эгаллаш учун етарли имкониятларга эга.

tbc bank, реклама

Мисол учун, TBC Bank — банк соҳасида 30 йилдан ошиқ вақт фаолият юритаётган йирик Грузия банкларидан бирининг филиали бўлиб, Ўзбекистонда деярли 5 йилдан бери ишлаб келмоқда. Ўзбекистондаги фаолияти давомида банк ўз филиалини ривожлантириш учун 30 млн доллардан кўпроқ сармоя киритди.

tbc bank, реклама

Ҳозирда TBC Bank Group`нинг Ўзбекистонда 13 миллиондан ортиқ мижозлари мавжуд, банкда 1200 дан ортиқ ходим ишлайди.

Банкнинг ишончлилигини текшириш учун қўшимча усуллар

Қуйидаги усуллардан фойдаланиб, банкнинг ишончлилигини текшириш мумкин:

  • янгиликлар фони. Муассасанинг ишончлилигини янгиликлар орқали ҳам текширса бўлади. Бу учун банк ҳақида охирги ярим йилда қандай хабарлар ёзилганини кўриш керак бўлади. Бу сизга — олдин банкда унинг келажагига таъсир қилувчи муаммолар бўлганми ёки йўқ — тушунишга ёрдам беради. Масалан, сиз МБ томонидан банкнинг лицензиясини тўхтатилгани ёки банк жаримага тортилгани, банк таркибидан машҳур акционерлар чиқиб, ўрнига нотаниш одамлар қўшилгани ҳақидаги хабарларни кўрсангиз, бу — банкни янада синчиклаб текшириш учун сабаб.
  • кредит рейтинги. Рейтинг банкротлик эҳтимолини билдиради: у қанча юқори бўлса, банкрот бўлиш эҳтимоли шунча паст бўлади. Банк рейтинглари ихтисослашган рейтинг агентликлари томонидан баҳоланади, масалан, Fitch, Standart&Poors, Moody’s. Рейтинг агентликлари ҳар доим ҳам маълум банкдаги ўзгаришлар ҳақида тўлиқ ва долзарб маълумотларга эга бўлмайди. Шу сабабли турли агентликларнинг бир нечта рейтинг баҳоларини таҳлил қилиш лозим.

tbc bank, реклама

Масалан, Fitch агентлиги TBC Bank`ни шундай баҳолайди — агентликнинг фикрича, банк яхши истиқболларга эга.

Агар банкнинг кредит бўйича рейтинги икки ёки ундан кўпроқ поғонага пасайса, бу — банкнинг ишончлилиги ҳақида ўйлаш учун сабаб.

Агар сиз TBC Bank фаолияти ҳақида ҳамма нарсани билмоқчи бўлсангиз, видеони томоша қилганингиз маъқул.

«TBC Bank. Суриштиринг-у, ишонаверинг».

Сайт: tbcbank.uz
Facebook: fb.com/tbcbankuz
Instagram: @tbcbankuzbekistan
Telegram: t.me/tbc_bank_uzb

Реклама ҳуқуқлари асосида.