Сиёсат
Фарғонада 1300 доллар эвазига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлган шахс ушланди
Фарғонада 1300 АҚШ доллари эвазига ўқув курсларига қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди. Шунингдек, Навоий ва Самарқандда ҳам шундай жиноят билан уч киши қўлга олинди.
Депутатлар чет эл фуқароларини номақбул деб топувчи қонунни қабул қилди
Депутатлар чет эл фуқароларининг Ўзбекистонда бўлишини номақбул деб топиш тўғрисидаги ўзгартиришларни қабул қилди. Бунга мамлакат суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига таҳдид солувчи, адоват қўзғатувчи, халқ шаъни, қадр-қиммати ёки тарихини камситувчи нутқ ва ҳаракатлар сабаб бўлиши мумкин.
Иқтисодиёт
Hamster Kombat каби ўйинлар Ўзбекистонда қонунийми? ИЛМА тушунтириши
Ўзбекистон фуқаролари Hamster Kombat ва шунга ўхшаш ўйинларда тангаларни қонуний равишда сотиб олишлари ва сотишлари мумкинми, бундай ўйинлар Ўзбекистонда қонунийми, тўпланган тангалар криптоактив саналадими? ИЛМА мазкур саволларга жавоб берди.
«Пойтахт банк» 10 млн долларга сотилади
Давактив БААнинг Bond Investments limited LLC компанияси билан «Пойтахт банк» устав капиталидаги 100 фоиз акциялар пакетини 10 млн долларга сотиш бўйича келишувга эришди. Тўлов бирйўла амалга оширилади.
ЖСТга қўшилиш ўзимиздан ўзимизни ҳимоя қилишимизга ёрдам беради — Дониёр Ғаниев
Депутат Дониёр Ғаниев Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши, биринчи навбатда, мамлакат ўзини ўз ичидаги турли лобби гуруҳларидан ҳимоя қилиши учун кераклигини айтди. «Эркин савдодан ютадиганлар доим ютқазадиганлардан кўп бўлади», — дея қўшимча қилди у.
Ўзбекистон парранда гўшти экспортини йўлга қўймоқчи
Президентга чорвачиликни ривожлантиришга доир таклифлар берилди. АҚШ ҳамкорлигида паррандачиликка генетик технологияларни жорий этиш, паррандачилик корхоналарини 5 йилга ер солиғидан озод қилиш, парранда гўшти экспортига рухсат бериш, аҳолини қоракўл қўйи ва эчкилар билан таъминлаш режалаштирилган.
Жамият
Enter Engineering ва Saneg ходимлари маош бир неча ойдан бери кечикаётганини айтмоқда. Нималар маълум?
Enter Engineering ва Saneg ходимлари маош ойлаб кечикаётгани ҳақида мунтазам хабар беряпти. Маош берилишини талаб қилаётган ишчиларнинг фото ва видеолари интернетда ҳам бир неча бор тарқалди. «Газета.uz» ходимлар билан вазият ва уларни бу компанияларда нима ушлаб тургани ҳақида гаплашди.
Ўзбек тилидан миллий сертификатда юқори балл олганларга имтиҳон харажати қопланиши мумкин
Ўзбек тили ва адабиёт фани бўйича миллий сертификатда юқори балл (А ва А+) тўплаган 14−30 ёш оралиғидаги фуқароларга имтиҳон топшириш харажатлари тўлиқ қоплаб берилиши мумкин. Бу бўйича лойиҳа муҳокамага қўйилди. Маблағ Ёшлар ишлари агентлиги жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади.
Бешта вилоятда тарихий ёдгорликлар қисман бузилиб, ҳожатхона, ҳаммом ва иссиқхона қурилгани аниқланди
Қашқадарё, Жиззах, Сирдарё, Навоий ва Тошкент вилоятларидаги тарихий ёдгорликлар қисман бузилиб, ўрнига уй-жой, ҳожатхона, ҳаммом, иссиқхона ва мобил компания антеннаси қурилгани аниқланди. Оқибатда 12 та ёдгорликка 8,3 млрд сўмлик зарар етказилган
Деновдаги бозорда ёнғин содир бўлди
Тунда Сурхондарё вилоятининг Денов туманидаги бозорда ёнғин содир бўлди. Оқибатда 12 та савдо дўконидаги буюм ва кийим-кечаклар зарарланди. 5 та туман ФВБдан етиб келган жами 9 та экипаж ёнғинни 1,5 соатда ўчирди.
Ўзбекистонда боласини ноқонуний диний таълим олишга жалб қилган ота-оналар жавобгарликка тортилиши мумкин
Ўзбекистонда ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан болани қонунга хилоф равишда диний таълим олиш жараёнига жалб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.
Ихтисослаштирилган спорт мактаблари ходимларига ҳар ойлик 100 фоизгача устама жорий этилади
Ўзбекистонда 1 сентябрдан ихтисослаштирилган спорт мактаблари ходимларига ҳар ойлик 100 фоизгача устама тўлаш тартиби жорий этилади. Шунингдек, ушбу мактабларда иккинчи хорижий тилни ўргатиш йўлга қўйилади.
«10 сутка — кўп». Ноткоин сотгани учун қамалган талаба интервьюси (+видео)
«Газета.uz» июнь ойи бошида ноткоинни 800 минг сўмга сотгани учун 10 суткага қамалган талаба Исмоилжон Нормаматов билан суҳбатлашди. У мазкур ҳолат, бу унинг ўқиши ва ҳаётига қандай таъсир қилгани ҳақида гапирди, шунингдек, бундай жазонинг қанчалик асослилиги ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди.
Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ташкил этилади
Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти негизида Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ташкил этилади.
Ҳовли уйли маҳаллаларда сервис компаниялари ташкил этилади
Ўзбекистондаги ҳовли уйлар жойлашган 208 та маҳаллада тажриба тариқасида ободонлаштириш ва коммунал тармоқларни таъмирлаш, чиқиндиларни саралаш ва ташиш хизматларини кўрсатувчи «Маҳалла сервис компанияси» ташкил этилади. Уларга тўлов қилиш учун ҳар ой 20 млн сўм маблағ ажратиш кўзда тутилган.
Жаҳон
WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж Британия қамоқхонасидан озод этилди
WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж сўнгги 5 йилини ўтказган Британия қамоқхонасидан гаров эвазига озод қилинди. АҚШ расмийлари билан келишув доирасида у жосуслик айбловларидан бири бўйича айбини тан олди. Бунинг эвазига у Британиядаги қамоқда ўтаган вақтга тенг муддатга қамалади ва озод қилинади.
Халқаро жиноий суд Сергей Шойгу ва Валерий Герасимовни ҳибсга олишга ордер берди
Гаагадаги Халқаро жиноий суд Россия Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимов ва мамлакат собиқ мудофаа вазири Сергей Шойгуни ҳибсга олишга ордер берди. Улар ҳарбий ва инсониятга қарши жиноятларда гумонланмоқда. Ордер учун Украинадаги фуқаролик объектларига берилган зарбалар асос бўлган.
Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!