Шерзод Шухратович Рахманов Самарқанд вилояти Пастдарғом туманига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Рахманов 1991 йилда Нарпай туманида туғилган. Мазкур тайинловга қадар — 2020 йилдан буён Нарпай тумани ҳокими лавозимида ишлаган.

2023 йилдан буён Пастдарғомга раҳбарлик қилган Ваҳобжон Муротқобилов эса ўз аризасига кўра туман ҳокими лавозимидан озод этилди.

Бугун, шунингдек, Қонунчилик палатаси қўмитаси аъзоси Шербек Буранов Самарқанд вилоятининг Нарпай тумани ҳокими этиб тайинланди.