Asialuxe Travel дам олиш учун нафақат катталарни, балки кичкинтой саёҳатчиларни ҳам қизиқтириб қўядиган ажойиб меҳмонхоналар рўйхатини тайёрлади.

Туркия анчадан бери оилавий дам олиш учун оммабоп йўналиш номига эгалик қилади. Курортлар ўзининг меҳмондўстлиги, юқори хизмат кўрсатиш даражаси ва хавфсизлиги билан машҳур. Меҳмонхоналар болали оилалар қулай дам олишлари учун барча шароитларни таклиф қилади: «барчаси киритилган» тизими, профессионал аниматорлар билан болалар клублари, хусусий аквапарклар ва тоза пляжлар.

Asialuxe Travel туроператори ажойиб дам олиш учун барча талабларга жавоб берадиган топ-10 меҳмонхоналар рўйхатини тайёрлади.

Ela Excellence Resort Belek — биринчи линияда жойлашган ва «болалар» меҳмонхоналари бўйича люкс вариантлардан бири ҳисобланади. Меҳмонхона ҳудудида сув горкаларига эга бассейнлар, кўнгилочар марказ ва ота-оналар учун видеокузатув тизимига эга миниклуб ишлайди. Ёши каттароқ болалар учун кинозал ва стол ўйинлари кўзда тутилган. Катталар эса вақтини гольф майдонида ўтказиши ёки Spa хизматларидан фойдаланиши мумкин.

asialuxe travel, реклама

Rixos Premium Tekirova — ўсимликлар ва мовий денгиз билан қуршаб олинган жаннат бўлаги. Кичик меҳмонлар маҳорат дарслари, ўйинлар ва спорт тадбирлари ўтказиладиган Rixy Kids Club`да ёки мустақил равишда мева ва сабзавотлар териш мумкин бўлган минифермада вақт ўтказишлари мумкин. Меҳмонхона ҳудудида бешта горка ва «эринчоқ» кўлга эга аквапарк мавжуд.

asialuxe travel, реклама

Titanic Mardan Palace — Туркча Ривьерадаги энг ҳашаматли меҳмонхоналардан бири, дам олиш учун чексиз имкониятларни таклиф қилади: олтита сув горкасига эга аквапарк, оппоқ қумли пляж ва жонли концертлар. Болалар учун Tini Kids клубида ўйинлар ва ижодий машғулотлар ўтказилади, ўсмирлар PlayStation ва Xbox ўйнашлари мумкин. Ота-оналар учун эса энага ёки радиоэнага хизматлари мавжуд.

asialuxe travel, реклама

Calista Luxury Resort — қарағайлар ўрмони билан қуршаб олинган халқаро тоифадаги меҳмонхона «ультра барчаси киритилган» тизими бўйича ишлайди. Кичик меҳмонлар вақтни профессионал ходимлар кузатуви остида болалар пляжи ёки болалар клубида ўтказишлари мумкин. Бешта турли горкаларга эга аквапарк бор, катталар учун — Beach Club ва Blue Bar мавжуд.

asialuxe travel, реклама

Bellis Deluxe Hotel — ўзгача қулайлик билан табиатдан завқланиш жойи. Меҳмонлар учун ҳам стандарт хоналар, ҳам кўлда жойлашган уйлар ва шахсий бассейнга эга виллалар мавжуд. Асосий афзаллик — фламинго, тўтиқуш, туяқуш ва шимпанзеларни кўриш мумкин бўлган ҳайвонот боғи ҳисобланади. Катталар ва болалар от ва понида ҳам юриб кўришлари мумкин.

asialuxe travel, реклама

Titanic Deluxe Golf Belek — меҳмонхонада катталар ва болалар қулай дам олиши учун ҳамма нарса кўзда тутилган: экстремал горкаларга эга аквапарк, акваминорали болалар бассейни, 0 ва ундан катта ёшдаги болалар учун Tini Kids Club. Ўсмирлар учун табиат бўйлаб турлар ва спорт тадбирлари ташкиллаштирилади. Кундузи ота-оналар сув машғулотлари билан шуғулланиши ёки гольф ўйнаши мумкин, кечаси эса тематик кечалар ёки шоу-дастурларга йўл олиш имконияти бор.

asialuxe travel, реклама

Port Nature Luxury Resort Hotel&Spa — болалар концепти бўйича яратилган меҳмонхона нафақат аквапаркда кўнгилочар машғулотлар, маҳорат дарсларига эга болалар клубини, балки органик ва янги маҳсулотлардан иборат болалар менюсини ҳам таклиф қилади. Катталарни эса меҳмонхона ҳудудида ҳар мавсум ўтказиладиган жаҳон юлдузлари концертлари қизиқтириши мумкин.

asialuxe travel, реклама

Papillon Belvil Resort&Spa ва Papillon Ayscha Resort&Spa — юқори сервис даражасини таклиф қиладиган меҳмонхоналар тармоғи. Болалар вақтларини кўнгилочар боғ, ёш бўйича клублар ва ҳатто профессионал мураббийлар кузатуви остида спорт академиясида ўтказишлари мумкин. Ота-оналар эса Spa-марказга боришлари, теннис ўйнашлари ёки машқ залида вақт ўтказишлари мумкин.

asialuxe travel, реклама

Pine Beach Belek — ўрмон билан қуршаб олинган меҳмонхона биринчи линияда жойлашган. Болалар учун аниматорлар билан шоулар ва маҳорат дарслари ташкиллаштирилади. Пляж волейболи ва теннис ўйнаш, камондан отиш ёки аквапаркда сузиш мумкин.

asialuxe travel, реклама

Барча меҳмонхоналар ҳудудларида шведча стол ва A La Carte тизимини таклиф қиладиган бир нечта ресторанлар ва барлар ишлайди. Зарурат юзага келса, ота-оналар энага хизматларидан фойдаланиши ёки арава ва радиоэнага ижарага олиши мумкин. Бу нафақат болалар билан дам олиш, балки вақтни ўзингизга бағишлаш учун ҳам идеал имконият.

Uzbekistan Airways компаниясининг қулай авиалайнерларида Тошкент — Анталья — Тошкент йўналишида амалга ошириладиган рейслар жадвали:

  • 27 дан 30 июнгача;
  • 2 дан 31 июлгача;
  • 1 дан 31 августгача.

Рейсларнинг тўлиқ жадвали билан туроператор сайтида танишишингиз мумкин.

Туристик тўпламларни мамлакатнинг барча туристик агентликларида харид қилишингиз мумкин.

Туристик тўпламлар ва таклифлар ҳақида батафсил маълумотни сайтда, 1111 қисқа рақами ёки (+998) 71−201−77−77 орқали олишингиз мумкин.

Сайт: asialuxe.uz
Facebook: fb.com/asia.luxe.travel
Instagram: @asialuxe.travel
Telegram: t.me/asialuxe

Реклама ҳуқуқлари асосида.