Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида ноқонуний муомаладан мусодара қилинган 2 тонна 158,4 кг дан зиёд гиёҳвандлик воситалари ёқиш йўли билан йўқ қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Божхона қўмитаси хабар берди.

Тадбир «26 июнь — Халқаро гиёҳвандлик воситаларини суиистеъмоли ва ноқонуний айланишига қарши курашиш» куни муносабати билан ташкил қилинди.

Ёқилган гиёҳвандлик воситалари таркиби:

  • 37,5 кг героин;
  • 184,6 кг опий;
  • 413,8 кг гашиш;
  • 28,58 гр кўкнор бошоғи;
  • 95,9 кг кўкнор сомони;
  • 11,2 кг кўкнор ўсимлиги кўсаклари;
  • 424,7 кг марихуана;
  • 961,3 кг каннабис;
  • 18,73 гр каннабис мойи;
  • 347,85 гр тетрагидроканнабинол;
  • 6,48 гр кокаин ҳамда турли хилдаги психтроп ва психофаол моддалар, синтетик гиёҳвандлик воситалари.

Божхона органлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда 2023 йилда амалга оширилган тадбирлар натижасида аниқланган жами 785 та ҳолатда 9 тонна 179,4 кг гиёҳвандлик воситалари, 17 772 дона психотроп моддалар, 827,3 гр прекурсорлар ҳамда 197 594 дона ва 109 кг 170,353 гр кучли таъсир қилувчи моддалар мусодара қилинган.

Фото

гиёҳвандлик воситалари, ёқиб юборилди

гиёҳвандлик воситалари, ёқиб юборилди

гиёҳвандлик воситалари, ёқиб юборилди

гиёҳвандлик воситалари, ёқиб юборилди

гиёҳвандлик воситалари, ёқиб юборилди

гиёҳвандлик воситалари, ёқиб юборилди

гиёҳвандлик воситалари, ёқиб юборилди

гиёҳвандлик воситалари, ёқиб юборилди