Буранов Шербек Эркинович Самарқанд вилоятининг Нарпай тумани ҳокими этиб тасдиқланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Шербек Буранов 1985 йилда Самарқанд вилояти Нарпай туманида туғилган. Тошкент молия институтини тамомлаган.

2003 йилдан бошлаб банк тизимида турли лавозимларда фаолият олиб борган. 2021 йилдан буён Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг аъзоси ҳисобланади.

У мазкур лавозимда 2020 йилдан буён ишлаб келаётган ва бошқа ишга ўтаётган Шерзод Рахмановнинг ўрнини эгаллади.