25 июнь куни Остонада Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) Банклараро бирлашмаси кенгашининг XX йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ШҲТга аъзо давлатларнинг молия институтлари, жумладан, Хиндистон инфратузилмани молиялаштириш компанияси, Қозоғистон тараққиёт банки, Хитой давлат тараққиёт банки, Кирғизистоннинг «Элдик банк» ОАЖ, Покистоннинг Хабиб банки, ВЭБ Россия давлат таррақиёт корпорацияси, Тожикистонинг «Амонатбонк жамғарма банки» ДУК ва «Ўзмиллийбанк» иштирок этди.

Ушбу нуфузли тадбир доирасида «Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ («Ўзмиллийбанк») ва Хитой давлат тараққиёт банки (ХДТБ) ўртасида 2 млрд хитой юани миқдорида кредит линиясини жалб қилиш юзасидан келишув имзоланди.

nbu, реклама

Ушбу кредит линия, биринчи навбатда, Ўзбекистон президенти томонидан жорий йил 20 май куни хорижий инвестицияларни жалб қилишда банкларнинг иштирокига оид йиғилишда берилган топшириқларни бажаришга қаратилган ва иқтисодиётнинг турли тармоқларидаги муҳим лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур бўлган инвестицияларни таъминлайди. Бу эса мамлакатнинг иқтисодий ўсишини рағбатлантиришга хизмат қилади.

nbu, реклама

Бундан ташқари, ХДТБ кредит линияси:

  • кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга;
  • аҳоли бандлигини таъминлаш ва турмуш даражасини оширишга;
  • икки мамлакат ўзаро савдо ҳажми ўсишига хизмат қилади.

Мазкур кредит линиясининг афзаллиги шундаки, молиялаштиришнинг фоиз ставкаси жозибадор, шунингдек, у Хитой билан савдо алоқаларида миллий валюталардан фойдаланиш, валюта айирбошлаш билан боғлиқ харажатларни камайтириб, савдо айланмасининг кенгайишига олиб келади.

Хитой давлат таррақиёт банки 1994 йилда ташкил этилган. Бош офиси Пекинда жойлашган. ХДТБнинг асосий мақсадлари: йирик саноат тармоқлари ва инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган давлат лойиҳаларини молиялаштириш; иқтисодий ривожланиш ва стратегик таркибий ўзгаришларни қўллаб-қувватлаш; марказий ҳукуматнинг макроиқтисодий сиёсатини тартибга солиш. Банкнинг капитали 236,3 млрд АҚШ доллар, активлари 2,9 трлн доллар, соф фойдаси 12,3 млрд доллар.

Реклама ҳуқуқлари асосида.