Ўзбекистонда кам қувватли атом электр станцияси (АЭС) қурилиши бўйича биринчи штаб иш бошлади, деб хабар қилмоқда Атом энергияси (Ўзатом) агентлиги матбуот хизмати.

26 июнь куни «Ўзатом» раҳбари Азим Ахмедхаджаев ва Россиянинг «Росатом» давлат корпорацияси бош директорининг биринчи ўринбосари Андрей Петровнинг штабга ташрифи доирасида кичик қувватли АЭС қурилиши шартномасини кучга кириш тартиби тўғрисидаги баённома имзоланди.

атом электр станцияси, аэс, росатом, ўзатом

Ҳужжатни «Ўзатом» АЭС қурилиш дирекцияси директори Отабек Амаанов ва Марказий Осиёда АЭС қурилиши лойиҳаси «Атомстроекспорт» АЖ директори Павел Безруков имзолади.

Делегация куз ойида 6 блокли АЭС учун инфратузилма объектлари яратилиши режалаштирилаётган майдонни кўздан кечирди (аввалроқ майдонда қурилиш ишлари ёзда бошланиши хабар қилинганди).

Штаб майдонида белгиланган вақтда қурилиш ишларини бошлаш — барча инфратузилма билан таъминланган қурувчилар шаҳарчасини барпо этишга киришиш борасида келишувни амалга ошириш юзасидан дастлабки масалаларни муҳокама қилди.

атом электр станцияси, аэс, росатом, ўзатом

Делегация Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев билан учрашди.

  • АЭС қурилиши бўйича шартнома 27 май куни Россия президенти Владимир Путиннинг Тошкентга ташрифи чоғида АЭС қуриш дирекцияси ва «Атомстройэкспорт» компанияси («Росатом» инжиниринг бўлими) ўртасида тузилганди.
  • Бундан ташқари, 2018 йил 7 сентябрдаги Ўзбекистон ҳудудида атом электр станциясини қуриш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги баённома имзоланган.
  • Станция қурилишида «Росатом» бош пудратчи бўлади, Ўзбекистон компаниялари ҳам иштирок этади.
  • Росатом раҳбари Алексей Лихачёвнинг айтишича, станцияни 2029 йилдан 2033 йилгача «босқичма-босқич, модулма-модул» ишга тушириш режалаштирилган. Кичик АЭСда сув билан совитиладиган РИТМ-200Н ядро реакторлари бўлади, улар атом музёрарларида қўлланган.
  • Унинг сўзларига кўра, лойиҳа Ўзбекистонда маҳаллийлаштиришнинг катта улуши билан амалга оширилади. «Ўзбекистон томонидан молиялаштириш, давлат (Россия) кредити масаласи муҳокама қилинмаяпти», — деган у.
  • Кичик атом электр станциясининг биринчи реакторини 5 йилдан кейин ишга тушириш режалаштирилмоқда. Лойиҳа нархи махфий маълумот бўлиб, ошкор этилмайди, дея таъкидлаган «Ўзатом» агентлиги. Лойиҳа Жиззах вилоятининг Фориш тумани Тузкон кўли яқинидаги дастлаб йирик атом электр станциясини жойлаштириш масаласи кўриб чиқилган аввал тасдиқланган майдонда амалга оширилиши режалаштирилган.