Жорий йилнинг апрель ойи охирида Balton Trading Asia омбори қурилмагунга қадар Ўзбекистонда А тоифадаги омборхоналар йўқ эди. CMWP консалтинг компаниясининг қурилиш бошқаруви департаменти лойиҳа директори Андрей Шмельков маҳаллий омборхона кўчмас мулки бозори, Balton Trading Asia омборининг қурилиши, лойиҳанинг ўзига хослиги ва халқаро стандартларга мувофиқлиги ҳақида гапириб берди.

Ўзбекистонда омбор кўчмас мулкларини таснифлашда кўпинча чалкашликлар юзага келади. Омборхоналарнинг сақлаш жойларидан қандай фарқлари бор?

Яқин вақтгача Ўзбекистонда белгиланган халқаро стандартларга жавоб берадиган омборхона кўчмас мулки бозори деярли йўқ эди, шунинг учун А тоифага ҳам, Б тоифага ҳам, ҳатто С тоифага ҳам кирмайдиган объектлар мавжуд. Бугун, афсуски, бозордаги биз сақлаш учун ишлатадиган жойлар — айнан аниқ таснифланмайдиган жойлардир, шунинг учун биз уларни сақлаш жойлари деб атаймиз.

Маҳаллий омборхона кўчмас мулки бозорида ўсишнинг асосий омиллари нима?

Биринчидан, бу глобал савдо бўлиб, унинг доирасида йирик халқаро ўйинчилар экспорт ва импорт операциялари билан шуғулланади. Улар маълум бир бошқарув тизимига асосланган ўзларининг тасдиқланган бизнес жараёнларига эга. Масалан, Balton Trading Asia компанияси МДҲда энг кенг тарқалган омборларни бошқариш тизимларидан бири бўлган Axelot`дан фойдаланади. Ушбу бизнес жараёнлари товарларни омбордан самарали юклаш ва якуний истеъмолчига етказиб беришга ёрдам беради.

Иккинчидан, аҳоли сони 40 миллион кишига яқинлашмоқда. Фаровонлик жуда тез ўсиб бормоқда, одамлар тобора кўпроқ товарларни, жумладан, импорт маҳсулотларни истеъмол қилмоқда. Бу маҳсулотларни қаердадир сақлаш керак, Ўзбекистоннинг омборлар билан таъминланганлик даражаси эса нафақат ривожланган давлатлар, балки собиқ СССРнинг бошқа давлатларидан ҳам анча паст.

Маҳаллий омбор операторлари бозор ўсиб бораётганини кўряпти, бозордаги барча логистика компаниялари эса бу келажак эканини тушуниб, янги омборхоналар хоҳламоқда. Balton Trading Asia бугунги кунда етакчиликни қўлга киритди, чунки у Ўзбекистондаги ҳаммага намуна бўлиш учун барча имкониятларга эга бўлган энг замонавий омборхоналардан бирини қурди.

Нима учун Balton Trading Asia Ўзбекистонда А тоифали омбор қуришга қарор қилди?

Менимча, Balton Trading Asia бозор тенденциясида биринчи бўлиб сездики, чет эл компаниялари комплаенс тушунчасига, яъни омборлар уларнинг талабларига мувофиқлигига жуда сезгир. Мисол учун, Balton Trading Asia`нинг асосий ҳамкорларидан бири Nestle бўлиб, у ўз маҳсулотлари сақланадиган омборларга жуда қаттиқ талаблар қўяди. Бошқа барча операторлар ҳам, у ёки бу йўл билан, бу тенденцияни тушунди ва шунинг учун бир хил юқори сифатли омборларни қуришни хоҳламоқда.

Balton Trading Asia омбори ҳудудида аввал нима жойлашган?

Ушбу омборхона ўрнида ўтган асрнинг 70 йилларида қурилган қаровсиз корхона — «Подъемник» заводи жойлашган эди. Ҳеч қандай ривожланиш кўрмаган классик ташландиқ ҳудуд.

Ушбу лойиҳанинг ўзига хослиги нимада? Биринчидан, бу сақлаб қолиш мумкин бўлган барча структуравий элементлар — устунлар ва пол труссларини сақлаб қолган ҳолда қайта қуриш намунасидир. Қурилиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш нуқтаи назаридан бу яхши, чунки бугун Ўзбекистонда ҳамма нарсани бузиб, қуришни текис ердан бошлашяпти.

Balton Trading Asia компаниясининг реконструкция ва қурилишга ёндашуви мавжуд тузилмалардан фойдаланиш орқали пулни тежашга ёрдам берди. Собиқ завод ҳудудидаги барча дарахтлар қўшимча кўкаламзорлаштирилган ҳолда сақланиб қолганини ҳисобга олсак, тадбиркорларнинг жамият олдидаги масъулияти нуқтаи назаридан ҳам бу тўғри.

Бу омбор аввал бозорда ишлатилганларидан нимаси билан фарқ қилади?

Аввало, бу тўхташ жойи томига ўрнатилган 260 кВт қувватга эга қуёш панеллари. Ҳозирда улар иссиқ бўлмаган кунларда шаҳар электр тармоғидан атиги 30 кВт қувват сарфлайдиган омборнинг жорий энергия истеъмолини деярли тўлиқ қопламоқда.

Омборда қотиб қолган қопламали саноат полларидан фойдаланилди ва маҳаллий талаблар ва халқаро стандартларга жавоб берадиган ички стеллажли ёнғин ўчириш тизими ўрнатилди.

Саноат бинолари учун юқори ҳароратга чидамли ва ҳаво ўтказмайдиган, сув оқиш хавфини йўқотадиган ️тунука томдан ҳам фойдаландик.

Бундан ташқари, инновацион омборларни бошқариш тизими совитиш жараёнини автоматик бошқариш имконини беради. Масалан, тунда омборни совитиш учун камроқ энергия керак бўлади, кундузи эса кўчадан иссиқ ҳаво олмаймиз ва рециркуляция учун қуёш панеллари билан совитилган ички ҳавони ишлатамиз. Умуман олганда, бу «ақлли» омбор бўлиб, унақасини Ўзбекистонда топиш қийин.

Balton Trading Asia`нинг янги омбори яшил стандартларга жавоб берадими?

Замонавий саноат бинолари учун жуда кўп талаблар мавжуд. Қанчалик кўп талаблар бажарилса, сертификат шунчалик юқори бўлади. Масалан, Balton Trading Asia омбори BREEAM «яшил» сертификатига эришиш жараёнида.

«Яшил» қурилиш стандартининг маъноси шундаки, омбор одамлар учун қулай, атроф-муҳит учун хавфсиз бўлади. Бизнинг ҳолатимизда дарахтларни сақлаш, ёмғир дренажларини тозалаш, ёмғир суви баланси, шунингдек, велосипед тўхташ жойи ва транспортнинг мавжудлиги, шовқин ва иссиқлик изоляцияси ва бошқалар учун талаблар ҳисобга олинади.

Махсус талаб — бу жамоатчиликнинг розилиги. Масалан, Balton Trading Asia раҳбарияти янги иш ўринлари яратилиб, ҳудуд ободонлаштирилаётгани учун омбор очилганидан мамнун бўлаётган маҳаллий аҳоли билан алоқалар ўрнатган.

Шу тариқа, «яшил» сертификат омборни қурган логистика компанияси табиат, ходимлар ва атрофдаги одамлар ҳақида ўйлаганини кўрсатади.

Реклама ҳуқуқлари асосида.