Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги сув станциясида 3 киши газдан заҳарлангани юзасидан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар бермоқда вилоят Ички ишлар бошқармаси.

Аввал хабар берилганидек, ҳолат шаҳарнинг «Боғишамол» МФЙ Гулистон кўчасида жойлашган 5-оқава сув ҳайдаш насос станциясида содир бўлган. «Сирдарё вилояти сув таъминоти» компаниясининг 3 нафар ходими тозалаш камерасидан ўтган сув қувурига тушган вақтда чиқиндилардан чиққан газдан заҳарланган. Улардан бири вафот этган, 2 нафари ўта оғир аҳволда жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисмининг тегишли бандлари (Одам ўлишига сабаб бўлган транспортни таъмирлаш ёки уни фойдаланишга чиқариш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.