Шавкат Мирзиёев фан, таълим, тиббиёт, маданият, санъат, спорт, ишлаб чиқариш, ҳарбий хизмат соҳалари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги фаолиятида алоҳида ютуққа эришган иқтидорли йигитларни «Мард ўғлон» мукофоти билан тақдирлади.

Ўз билим ва қобилияти, интилувчанлиги, ташаббускорлиги ва самарали меҳнати билан мамлакат тараққиётига ҳисса қўшган қуйидаги шахслар мукофотланди

  • Аймуратов Муса Татлимурат ули — Қорақалпоқ давлат университетининг 2-босқич талабаси (Қорақалпоғистон Республикаси);
  • Йўлдошев Аббос Баҳром ўғли — Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиали 3-босқич талабаси (Қорақалпоғистон Республикаси);
  • Қобулов Бахтиёржон Ортиқбой ўғли — Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг Божхона институти 4-босқич курсанти (Андижон вилояти);
  • Самандаров Нуриддин Махамматжон ўғли — Андижон давлат университетининг 4-босқич талабаси (Андижон вилояти);
  • Отамуродов Нурмуҳаммад Шухрат ўғли — Олот туманидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси (Бухоро вилояти);
  • Қосимов Жасур Тохирович — «Ҳунарманд» уюшмасининг Бухоро вилояти бошқармаси аъзоси, кандакор уста (Бухоро вилояти);
  • Мўминов Шаҳбоз Ахмадқул ўғли — Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармасининг тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди катта мутахассиси (Жиззах вилояти);
  • Рўзиқулов Дилшод Шуҳрат ўғли — Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг медиа назарияси ва амалиёти кафедраси доценти (Жиззах вилояти);
  • Жураев Сухробжон Салохиддин ўғли — Шаҳрисабз давлат педагогика институтининг информатика ва уни ўқитиш методикаси кафедраси ўқитувчиси (Қашқадарё вилояти);
  • Нурматов Мироншох Нуриддин ўғли — Косон туманидаги 19-умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси (Қашқадарё вилояти);
  • Суюнов Шоҳруҳ Лазизжон ўғли — Тошкент шаҳридаги «Suyunov Art Studio» ўқув маркази раҳбари (Навоий вилояти);
  • Ўктамов Шоҳруҳ Рустам ўғли — Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасининг патруль-пост хизмати батальони сафдор ходими (Навоий вилояти);
  • Юсупов Жасурбек Муратбекович — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисми учувчи-штурмани (Наманган вилояти);
  • Урунов Асадбек Давлатали ўғли — Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетининг 4-босқич талабаси (Наманган вилояти);
  • Элмуротов Шаҳзод Ҳамза ўғли — Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий қисми гуруҳ командири (Самарқанд вилояти);
  • Арзиқулов Фазлиддин Фахриддин ўғли — Тошкент давлат техника университетининг 2-босқич магистранти (Самарқанд вилояти);
  • Валижонов Азизбек Фарҳод ўғли -Тошкент тиббиёт академиясининг 6-босқич талабаси (Сирдарё вилояти);
  • Қулболаев Асадулло Комил ўғли — Боёвут туманидаги 1-спорт мактабининг жанг санъати бўйича мураббийси (Сирдарё вилояти);
  • Бобоев Наби Тоҳир ўғли — Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтининг катта ўқитувчиси (Сурхондарё вилояти);
  • Исломов Иномжон Умиджон ўғли — Шўрчи туманидаги 125-кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси (Сурхондарё вилояти);
  • Гулиев Артур Марленович — Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси (Тошкент вилояти);
  • Сапаров Жавохирбек Хикматжон ўғли — Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув қисми қутқарувчи-ёнғин ўчирувчиси (Тошкент вилояти);
  • Махмудов Содиржон Абдуллажон ўғли — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси (Фарғона вилояти);
  • Ўлмасов Аҳаджон Акрамжон ўғли — Фарғона политехника институтининг таянч докторанти (Фарғона вилояти);
  • Сабиров Азизбек Давронбекович — Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг 4-босқич талабаси (Хоразм вилояти);
  • Йўлдошов Оғабек Неъматжон ўғли — Хива шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси (Хоразм вилояти);
  • Назаров Азизбек Фаррух ўғли — Тошкент тиббиёт академиясининг 1-босқич талабаси (Тошкент шаҳри);
  • Свечников Владимир Александрович — Ўқ отиш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси (Тошкент шаҳри).

«Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланганларга совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари топширилади. Совриндорлар, шунингдек, БҲМнинг 50 баравари (17 млн сўм) миқдорида пул мукофоти олади.