Пойтахтнинг учта тумани ва Тошкент вилоятининг Тошкент туманидаги айрим истеъмолчиларнинг электр таъминоти узилиб қолди.

«Ҳудудий электр тармоқлари» корхонасидан олинган маълумотларга кўра, соат 14:23 да пойтахтдаги 110 кВ юқори вольтли «Л-ДОК-1» ва «Л-ДОК-2» линияларида «носозлик» юзага келган. Бунинг оқибатида Юнусобод, Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларидаги истеъмолчилар электр энергиясиз қолган.

Тошкент тумани ҳокимлигининг маълум қилишича, бугунги кунда ҳаво ҳароратининг кескин исиб кетиши сабабли электр энергиясига бўлган талаб ортмоқда. Оқибатда электр қурилмалари юклама (нагрузка) билан ишламоқда. Шу сабабли қуйидаги маҳаллаларда электр энергиясида узилишлар юзага келган:

Нурҳаёт, Мажнунтол, Озодлик, Ифтихор, Уччинор, Масалбой, Ҳиёбон, Заргар, Соҳибкор, Кўктерак, Ҳалимкўп, Сағбон, А. Навоий, Қизғалдоқ, Фаровон, Гулобод, Учсада, Гултепа, Ширин, Чувалачи, Навоий, Қизғалдоқ, Ҳувайдо, Файзобод, Оқибат, Тинчлик, Аҳиллик, Қорасарой, Қирариқ, Баҳор, Ҳасанбой гузари, Кенсой, Юқори Ҳасанбой, Авлиё-ота, Ойдин ҳаёт, Ҳожиота, Раҳбаробод, Иқбол, Тутзор, Сабзовот, Дархон, Ибрат, Боғбон, Айриота, Қашқарлик, Мустақиллик, Саноат, Ғишт кўприк, Сирғали, Сарке.

Энергетика вазирлиги Статистика агентлигининг май ойида электр ишлаб чиқариш камайиши бўйича маълумотларини изоҳлаб, қуёш ва шамол электростанциялари ҳисобига электр ишлаб чиқаришнинг ўсиши 5,8 фоизни ташкил этганини билдирди. Таъминот камайиши тарифлар ошганидан кейинги «тежамкорлик» билан боғлиқлиги таъкидланди.