27 июнь куни Жаҳон чемпионати-2026 саралашининг 3-босқичига қуръа ташланди. Маросим Куала Лумпурдаги ОФК қароргоҳида ўтказилди.

Жами 18 жамоа 6 тадан 3 гуруҳга тақсимланди. Қуръадан аввал жамаолар қуйидаги тартибда 6 та саватчага ажратилди:

Фото: ОФКФото: ОФК

Қуръа натижасига кўра Ўзбекистон «А» гуруҳидан жой олди. Унга бу гуруҳда Эрон, Қатар, БАА, Қирғизистон, КХДР рақиблик қилади.

Қолган гуруҳлар эса қуйидагича кўриниш олди:

жч-2026 саралаш, қуръа

Ўзбекистон иштирокидаги ўйин кунлари:

  • 1-тур. 5 сентябрь: Ўзбекистон — КХДР;
  • 2-тур. 10 сентябрь: Қирғизистон — Ўзбекистон;
  • 3-тур. 10 октябрь: Ўзбекистон — Эрон;
  • 4-тур. 15 октябрь: Ўзбекистон — БАА;
  • 5-тур. 14 ноябрь: Қатар — Ўзбекистон;
  • 6-тур. 19 ноябрь: КХДР — Ўзбекистон;
  • 7-тур. 2025 йил 20 март: Ўзбекистон — Қирғизистон;
  • 8-тур. 2025 йил 25 март: Эрон — Ўзбекистон;
  • 9-тур. 2025 йил 5 июнь: БАА — Ўзбекистон;
  • 10-тур. 2025 йил 10 июнь: Ўзбекистон — Қатар.

Маълумот учун, ҳар бир гуруҳдан биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар (жами 6 та жамоа) тўғридан-тўғри 2026 йилги Жаҳон чемпионатига йўлланма олади. Ҳар бир гуруҳдан учинчи ва тўртинчи ўринни эгаллаган жамоалар (жами 6 та жамоа) тўртинчи босқичда иштирок этади.

Тўртинчи босқичда ушбу 6 та жамоа иккита гуруҳга бўлинади, ҳар бир гуруҳда 3 та жамоа бўлади. Ҳар бир гуруҳ ғолиблари тўғридан-тўғри Жаҳон чемпионатига йўлланма олади.

Тўртинчи босқичдаги гуруҳларда иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар плей-офф ўйинида ўзаро тўқнашади ва ғолиб бўлган жамоа қитъалараро плей-оффга йўлланма олади.