28 июнга ўтар кечаси Тошкент шаҳри Чорсу бозори ҳудудидаги дўконларда кучли ёнғин содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати ёнғин ҳақида хабар соат 1:12 да келиб тушганини маълум қилди.

Воқеа жойига 12 та ёнғин-қутқарув бригадаси жўнатилди, улар соат 1:17 да етиб келди. Соат 02:22 да ёнғин қуршаб олинди, соат 2:47 да тўлиқ ўчирилди.

ёнғин, чорсу бозори

Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ, дейилади хабарда.

Фавқулодда вазиятлар вазири Абдулла Қўлдошев ва бошқа тузилмалар раҳбарлари воқеа жойига етиб борди.