Сиёсат

дайжест

Ўзбекистон элчиси Канада генерал-губернаторига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг АҚШ ва Бразилиядаги элчиси Фурқат Сидиқов Канада генерал-губернатори Мэри Симонга ишонч ёрлиқларини топширди. Суҳбат чоғида томонлар ўзаро иқтисодий ташрифлар ва савдо миссиялари алмашинувини йўлга қўйишни таклиф этди.


Иқтисодиёт

дайжест

Ўзбекистон парранда гўшти экспортига қўйилган чекловларни бекор қилмоқда

Ўзбекистонда 1 июлдан парранда гўшти экспортига қўйилган барча чекловлар бекор қилинади. Янги, совитилган ёки музлатилган парранда гўшти импорти учун божхона тўлови бекор бўлади.


дайжест

Ўзбекистондан Хитойга газ етказиб бериш статистикаси 2,6 баробар фарқ қилмоқда

Январь-май ойларида Ўзбекистондан Хитойга қилинган газ экспортига оид маълумотлар камида 94 млн долларга (2,6 марта) фарқ қилмоқда. «Газета.uz» бу бўйича иккала давлатнинг 2020−2024 йилларда берган маълумотларини солиштирди ва тафовут 538 млн долларга етганини аниқлади.


дайжест

BYD Ўзбекистонда «яшил» транспортни ривожлантириш лойиҳасида иштирок этиш ниятида

Шавкат Мирзиёев BYD президенти Ван Чуаньфу билан компаниянинг Ўзбекистонда «яшил» транспортни ривожлантириш лойиҳасида иштирок этиш режаларини муҳокама қилди. У инновацион тадқиқот марказини яратиш, Blade батареялари ва BYD электробусларини ишлаб чиқариш кабиларни ўз ичига олади.


дайжест

Кам қувватли АЭС қурилиши бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилади — «Ўзатом» вакили

Ўзбекистонда кам қувватли атом электр станцияси (АЭС) қурилиши бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилади, деди «Ўзатом» раҳбари маслаҳатчиси Қосим Тўхтахунов. Шунингдек, у атом энергетикасини ривожлантириш ва кичик модулли реакторларни танлаш зарурлигини тушунтирди.


дайжест

Ёшлар тадбиркорлиги жамғармаси Ёшлар ишлари агентлигига ўтказилади

Ёшлар тадбиркорлиги жамғармаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигидан Ёшлар ишлари агентлигига ўтказилади. Жамғарма ёшларнинг энг яхши 500 та лойиҳасини танлаб, уларга «бизнес пакет» қилиб беради. Шунингдек, 14 та туманда «тўртинчи саноат» касбларига ўқитиш маркази очилади.


дайжест

Ўзбекистон ташқи савдосининг ўсиши секинлаша бошлади, газ импорти 4,2 баробар ошди

Январь-май ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 26,73 млрд долларни ташкил этди, бу 2023 йил шу даврига нисбатан 3 фоизга кўп. Сўнгги ойлар динамикаси ўсиш секинлашганини кўрсатмоқда. Шу билан бирга, газ импорти кескин — 643,2 млн долларга ошди, олтин экспорти эса деярли 4,2 млрд долларга етди.


Жамият

дайжест

Тошкентнинг Чорсу бозоридаги йирик ёнғин 1,5 соатда ўчирилди

Тошкент шаҳри Чорсу бозори ҳудудидаги дўконларда кучли ёнғин содир бўлди. Уни 12 та ёнғин-қутқарув бригадаси бартараф этди. Қурбонлар йўқ.


дайжест

Фото: Тошкентнинг Чорсу бозоридаги ёнғин оқибатлари

«Газета.uz» мухбири Евгений Сорочин тунда кучли ёнғин содир бўлган пойтахтдаги Чорсу бозорида бўлди. Фоторепортаж.


дайжест

Саудия Арабистонида Ҳаж вақтида 10 га яқин Ўзбекистон фуқароси вафот этди

«Газетa.uz» манбасига кўра, Саудия Арабистонида 2024 йилги Ҳаж мавсумида 10 га яқин Ўзбекистон фуқароси вафот этди. Аввалроқ Саудия томони вафот этганларнинг умумий сони 1300 дан ошганини билдирганди.


дайжест

Самарқандда 6 ёшли болани камар билан калтаклаган эркак руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилди

Тойлоқ туманида эркак 6 ёшли болани камар билан калтаклаб, мушт туширди. Болада жароҳатлар аниқланиб, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Эркак руҳиятида ўзгаришлар борлиги туфайли шифохонага ётқизилди.


дайжест

Тошкент вилоятида икки хорижлик ташкил этган яширин нарколаборатория аниқланди

ДХХ Украина ва Озарбайжон фуқаролари Юқори Чирчиқ туманидаги хонадонда яширин нарколаборатория ташкил этганини аниқлади. Уйдан синтетик гиёҳвандлик воситалари, 7 кг яримтайёр наркотик моддалар ва 237 кг прекурсорлар мусодара қилинди. Гумонланувчилар қамоққа олинди.


дайжест

Ангренда аҳолидан чиқиндиларни сотиб олиш шохобчаси ташкил этилди

Ангрен шаҳрида аҳолидан қайта ишланадиган чиқиндиларни харид қилиш шохобчаси барпо этилди. Шохобчанинг ўзида дўкон ҳам ташкил этилган. У ерда фуқаролар чиқиндиларни сотишдан тушган пулга турли буюмлар харид қилиши мумкин.


дайжест

Журналист ва собиқ ҳоким Назиржон Саидов вафот этди

Журналист, Андижон вилояти Олтинкўл туманига 1990−1993 йилларда ҳокимлик қилган Назиржон Саидов 76 ёшида вафот этди. У «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвони, «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланган.


дайжест

Ўзбекистонда SAT имтиҳонидан юқори балл олганлар ОТМга грантга қабул қилинади

Ўзбекистонда SAT имтиҳонидан 75 фоиздан юқори натижа олган ёшлар ОТМга грант асосида қабул қилинади, дея маълум қилди президент. Қолаверса, 73 та академик лицейда «Халқаро бакалавриат» ва A-level дастурлари жорий қилинади, уларни битирганлар олийгоҳларга имтиҳонсиз киради.


дайжест

Ўзбекистонда оғир шароитдаги қизларга 1 хонали ижтимоий уйлар қуриб берилади

Оғир шароитга тушиб қолган уй-жойга муҳтож қизлар учун 1 хонали ижтимоий уйлар қуриб берилади, дея таъкидлади президент. Улар оёққа туриб олгунга қадар уйда 3 йил давомида бепул яшаши мумкин бўлади. Қолаверса, 3 ёшгача фарзанди бор талаба-қизларга масофавий таълим олиш имконияти яратилади.


дайжест

Дам олиш кунлари ҳарорат бироз пасаяди

Ўзбекистонда дам олиш кунлари иссиқ ҳарорат бироз пасайиб, +34…+39, энг чекка жанубда +40…+42 даража атрофида бўлади. Тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, баъзи ҳудудларда эса чанг-тўзонли шамол кузатилиши мумкин.


дайжест

Ўзбекистонда хусусий ўқув марказлари рейтинги тузилади

1 октябрдан Ёшлар ишлари агентлиги хусусий ўқув марказларининг йиллик рейтингини тузишни бошлайди. Ундаги натижаларга қараб, чекка ҳудудлардаги энг юқори кўрсаткичли 100 та хусусий ўқув марказига ижара харажатларининг бир қисми компенсация қилинади.


дайжест

АҚШнинг Колумбия университети Ижтимоий иш мактаби Ўзбекистонга ижтимоий ҳимоя тизимини йўлга қўйишда ёрдам беради

Ўзбекистон Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва АҚШ Колумбия университети Ижтимоий иш мактаби Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш марказини ташкил этди. У аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ходимларни тайёрлаш соҳасида илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланади.


дайжест

IT соҳасида ўзини ўзи банд қилган ёшларга IT парк резиденти мақоми берилади

Шавкат Мирзиёев эндиликда IT соҳасида ўзини ўзи банд қилган ёшларга IT парк резиденти мақоми берилишини маълум қилди. Улар уч йил муддатга барча солиқлардан озод қилинади.


дайжест

Техникум битирувчилари ўқишини ОТМнинг иккинчи ёки учинчи курсидан давом эттириши мумкин бўлади

Техникумларни аъло баҳоларга битирганлар халқаро классификаторга мос келувчи диплом олади. Улар олийгоҳда иккинчи ёки учинчи курсдан бошлаб шартнома асосида ўқишни давом эттириши мумкин бўлади. Президент мактаблари агентлиги ҳузурида Олимпиадаларга тайёрлаш маркази ташкил этилади.


Маданият

дайжест

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (29−30 июнь)

Бешта кинопремьера, очиқ осмон остидаги кинонамойишлар, ижодий маҳорат дарслари, дунёга машҳур футбол юлдузлари билан учрашув, кўргазмалар, спектакллар ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.


Спорт

дайжест

Евро-2024: Нимчорак финалдан аввалги кутилмалар

Футбол бўйича Евро-2024 нимчорак финал босқичида қайси жамоаларнинг имконияти кўпроқ? Уларнинг қай биридан ёрқин ўйинларни кутиш мумкин? — «Тактика» назари.


Жаҳон

дайжест

«Хорижий агентлар» тўғрисидаги қонун сабаб Грузияни ЕИга қабул қилиш жараёни дефакто тўхтатилди

Грузиянинг ЕИга кириш жараёни мамлакатда қабул қилинган «хорижий агентлар» тўғрисидаги қонун туфайли амалда тўхтатилди. Европа Иттифоқи етакчилари Грузия ҳукуматини мамлакатнинг иттифоққа киришига таҳдид солаётган ҳаракат йўналишини ўзгартиришга чақирди.


дайжест

Европа кенгаши ЕИнинг янги етакчилари номзодларини тасдиқлади

ЕИ мамлакатлари лидерлари иттифоқ раҳбарлигига номзодларни маъқуллади. Урсула фон дер Ляйенни Еврокомиссия президенти лавозимида сақлаб қолиш таклиф этилди. Португалия собиқ бош вазири Антониу Кошта Европа кенгаши раҳбари этиб сайланди. Эстония бош вазири Каи Каллас ЕИ дипломатияси раҳбари бўлмоқда.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!