Йил бошидан буён Ўзбекистон 59,9 миллион долларлик газ экспорт қилди. Бу президент ҳузуридаги Статистика агентлигининг «Газета.uz» ўрганган ташқи савдо маълумотларидан англашилади.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан (201,5 млн доллар) 3,3 баробар кам (қиймат жиҳатдан).

Январь ойида бу кўрсаткич 21 миллион доллар, февралда 5,7 миллион доллар, мартда 18,7 миллион доллар, апрелда 6,9 миллион доллар, май ойида 7,6 миллион долларни ташкил қилган.

Шу билан бирга, ХХР Бош божхона бошқармаси маълумотларига кўра, Хитой Ўзбекистондан 153,87 миллион долларлик газ импорт қилган, бу Ўзбекистон томони берган маълумотлардан 2,6 баробар кўпдир. Агар февраль ойида Қирғизистонга газ экспорти ҳажмидаги салкам 1 миллион доллар ҳисобга олинса, фарқ бироз каттароқ бўлади (БМТнинг товар савдоси бўйича маълумотлар базаси).

Январь-май ойларида Ўзбекистонга газ импорти 643,2 миллион долларни ташкил этди, бу 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 4,2 баробар кўп. Экспорт ва импорт ўртасидаги тафовут 583,3 миллион долларга етди (Статистика агентлиги маълумотлари солиштирганда), яъни Ўзбекистон газнинг соф импортчиси сифатида мустаҳкамланмоқда («Газета.uz» аввалроқ Ўзбекистон қандай қилиб газнинг соф импортчисига айланиб қолганини таҳлил қилганди).

Маълумотлардаги фарқи

Давр
Ўзбекистон статистикаси
Хитой статистикаси
Ўзбекистон статистикаси
Хитой статистикаси
2022
2023 йил
Январь
22
36,8
3,7
-
февраль
8.7
8,6
3,7
-
март
59,9
21
20
-
апрель
138,9
74
90,5
40,5
май
122,6
161,6
83,6
85
июнь
72
104,4
76,9
86
июль
101,3
99,5
63,5
94
август
120,5
112,3
36
78
сентябрь
133,7
149,5
33,8
45
октябрь
91,7
148,5
46,5
42
ноябрь
39,6
114,2
51,2
54,6
декабрь
-
40,1
20,5
55
Жами
910,9
1070,4
529,9
579,4
Фарқ

159,5 млн (17,4%)

49,5 миллион (9,3%)


Давр
Ўзбекистон статистикаси
Хитой статистикаси

2024 йил
Январь
21
38,8
февраль
5,7
18,6
март
18,7
-
апрель
6,9
11,4
май
7,6
85,1
Жами
59,9
153,9
Фарқ

93,97 миллион (2,6 марта)

«Газета.uz» аввалроқ Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги газ экспорти бўйича маълумотлар бир неча бор фарқ қилаётгани ҳақида ёзганди. Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Хитой туркман газининг транзитини ҳисобга олишини билдирганди. Бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра, ҳатто буни ҳисобга олсак ҳам, статистика сезиларли даражада фарқ қилади. Бундан ташқари, Статистика агентлиги ҳеч қачон газ транзити ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олиши мумкин бўлган хизматлар ҳақида батафсил маълумотни ошкор қилмаган. Шунингдек, маълумотлар товарлар экспорти ва импортининг физик ҳажмини кўрсатмасдан, фақат қиймат кўринишида бериб борилади.

Биз 2020 йилдаги маълумотларни таҳлил қилдик ва Статистика агентлиги маълумотларига кўра, бу даврда Ўзбекистон деярли 2,7 миллиард долларлик газ экспорт қилганини аниқладик (шу жумладан, Қирғизистон ва қисман Россияга). Бироқ Хитой томони маълумотларига кўра, ўзбек гази импорти ҳажми 3,23 миллиард долларни ташкил этган, бу Статистика агентлиги маълумотларида кўрсатилганидан 538,1 миллион долларга (19,9 фоиз) кўп.

«Газета.uz» Энергетика вазирлиги матбуот хизматига сўров юборди.

»газ,

«Газета.uz» манбаларига кўра, 2022 йил июль ойида Ўзбекистондаги хусусий компаниялардан бири газ экспорти бўйича эксклюзив ҳуқуқларга эга бўлган. 2022 йил декабрь ойида Ўзбекистондан экспорт қилиш расмийларнинг етказиб беришнинг қисқариши ёки тўхтатилиши ҳақидаги баёнотларига қарамай, давом этди.

2023 йиль октябрь ойидан Ўзбекистон Қозоғистон ҳудуди орқали Россиядан газ импорт қила бошлади. Россиядан газ импорти ҳажмини ошириш учун магистраль газ тизимини модернизация қилишга 500 миллион доллар сармоя киритиш режалаштирилаётгани маълум қилинганди.

Шунингдек, Энергетика вазирлиги раҳбари катта захирага эга Туркманистонга яқинроқ бўлса-да, Ўзбекистон нега Россия газини сотиб олиши, шунингдек, газни бошқа давлатларга экспорт қилишининг сабабларини тушунтирганди. Унинг таъкидлашича, Россиядан газ етказиб бериш масаласини сиёсийлаштириш нотўғри.