️Ижтимоий тармоқларда эркак кичик ёшдаги болани камар билан калтаклаб, мушт туширгани акс этган видео тарқалди.

Болалар омбудсмани воқеа юзасидан муносабат бериб, ҳолат 23 июнь куни Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида содир бўлганини маълум қилди. 36 ёшли Ш. Н. ўзи билан бирга 2024 йилдан шаръий никоҳда бўлган Т.Д.нинг 2017 йилда туғилган 6 ёшли фарзанди Э.О.ни яшаш хонадони ҳовлисида калтаклаган.

Болада тан жароҳатлари аниқланиб, ҳозирда унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Бу борада суд тиббиёт экспертизаси бошланди. Эркак эса Тойлоқ тумани тиббиёт бирлашмаси тиббий кўригидан ўтказилганида унинг руҳиятида ўзгаришлар борлиги аниқланди.

Шундан сўнг у Самарқанд вилояти Руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилган. Ш. Н.нинг ҳолати юзасидан суд-психиатрик экспертиза тайинланган.

Ҳозирда Тойлоқ тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.