Болалар омбудсмани ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятидаги боғчада бола жароҳатлангани айтилган хабарларга муносабат билдирди.

Аниқланишича, 24 июнь куни Бухоро вилояти Олот туманидаги боғчада A.Ю. исмли бола шериги А.С. (2019 йилда туғилган) билан уришган. Шу сабабли А.С.нинг отаси Х.Ф. A.Ю.ни юзига уриб, жароҳат етказган.

Бола туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган, у ердаги навбатчи шифокор ИИБга хабар берган.

Болага етказилган жароҳатнинг даражасини аниқлаш юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув давом этмоқда.