Дастурлаш олимпиадасининг республика босқичи ғолиблари, мамлакатнинг турли ҳудудларидан бўлган 12 нафар қиз Uzum миллий рақамли экотизимидан планшет ва ноутбукларни олди.


Олимпиадада мамлакат бўйлаб жами 242 нафар қиз иштирок этди, танлов давомида улар С++ ёки Python дастурлаш тилларида муаммоларни ҳал қилишди. Биринчи босқич якунлари бўйича энг кўп балл тўплаган 45 нафар иштирокчи олимпиаданинг республика босқичига ўтиш имкониятига эга бўлди.


Ушбу босқичнинг 12 нафар ғолиби тренинг-буткемп ўтиш имкониятига эга бўлди, унинг якунларига кўра, улардан тўрт нафари жорий йилнинг июль ойида Нидерландияда бўлиб ўтадиган қизлар ўртасида информатика бўйича Европа олимпиадасида (European Girls' Olympiad in Informatics), Ўзбекистонни тақдим этади.


«Бизнинг мақсадимиз қизларга IT-соҳасида ривожланиш имкониятини бериш, технология ва ривожланиш соҳасида касб-ҳунар эгаллашга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлашдир. Олимпиада — бу бутун мамлакат бўйлаб қизлар учун ўзини кўрсатиш учун ажойиб имконият ва биз ҳамкорларимизга ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорчилик билдирамиз», — деди Мухлиса Худайберганова, ITга иқтидорли ёшларни жалб қилиш бошқармаси бошлиғи.


«IT-соҳаси бутун мамлакат бўйлаб ёш мутахассислар учун ноёб имкониятлар яратмоқда ва биз Ўзбекистоннинг етакчи рақамли экотизими сифатида IT-таълимни ривожлантириш ва оммалаштиришни фаол қўллаб-қувватлаймиз. Ишончим комилки, ICT4Girls иштирокчилари Ўзбекистонни Европа босқичида муносиб тақдим этишади, эҳтимол уларнинг орасида биз билан биргаликда Uzum экотизимини ривожлантиришимиз мумкин бўлган бўлажак ҳамкасбларимиз ҳам бор», — ўртоқлашди Uzum ташқи коммуникациялар ва ижтимоий лойиҳалар директори Мария Скорик.


ICT4Girls олимпиадасини мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Амити университети ва Uzum билан ҳамкорликда Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли таълимни ривожлантириш маркази ташкил этди.

Instagram: @uzum.market

Реклама ҳуқуқлари асосида.