Сирдарё вилояти Сирдарё туманида 28 июнь куни юк машинаси ва автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар бермоқда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси.

ЙТҲ соат 12:30 атрофида Зиёкор маҳалласидан ўтувчи М-34 автомобиль йўлида юз берган. Термиз-Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган Isuzu юк автомобили йўловчиларни тушириш учун тўхтаб турган, ичида 14 нафар одами бўлган Isuzu автобусининг орқа қисмига урилган.

Оқибатда автобус салонидаги 1 нафар йўловчи жароҳат олиб, туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.