30 июнь куни соат 00:45 да Қамчиқ довонидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 268-километрида юк машинасида ёнғин содир бўлди, дея хабар бермоқда «Қамчиқавтойўл» унитар корхонаси матбуот хизмати.

Қайд этилишича, водийдан Тошкент шаҳрига томон ҳаракатланган Iveco юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган, сўнгра ЙПХ масканидаги бетон тўсиққа урилган ва ёниб кетган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда, дейилади хабарда.