Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида ишлаб келган Тило Клиннер дипломатик миссиясини якунламоқда, дея хабар берди 28 июнь куни элчи билан учрашган ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов.

ТИВ раҳбари элчининг ушбу лавозимдаги фаолияти давомида ҳамкорлик алоқаларини бойитиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади ва унга келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Маълумот учун, Тило Клиннер мазкур лавозимга 2021 йилнинг августида тайинланганди.