Навоий шаҳри атрофидаги ҳудудда 1 млрд 200 млн сўмлик сохта пуллар ёндириб ташлаш йўли билан йўқ қилинди, деб хабар бермоқда Божхона қўмитаси ахборот хизмати «Газета.uz»га.

Бундан ташқари, 13 минг 600 қути тамаки маҳсулотлари, 30 дона электрон сигарет, 126 миллион сўмлик тиббий воситалар ҳам ёқиб юборилди.

Юқоридаги маҳсулотлар тезкор тадбирлар давомида ноқонуний фаолиятдан олиб қўйилган.

Амалдаги қонунчиликка кўра, четдан ноқонуний олиб кирилган, ҳуқуқбузарлардан олиб қўйилган тамаки маҳсулотлари ва тиббиёт воситалари суд қарорига асосан тегишли тартибда йўқ қилинади.

Фото

божхона қўмитаси, навоий вилояти, сохта пуллар