Сиёсат

дайжест

Президент билан учрашув, «Олий Даражали Дўстлик» ордени, маҳаллага ташриф — БМТ бош котибининг сафари қандай ўтмоқда?

Ўзбекистонга келган БМТ бош котиби Антониу Гутерришга президент «Олий Даражали Дўстлик» орденини топширди. Бош котиб, шунингдек, Сенат раиси билан учрашди, Ҳазрати Имом мажмуаси ва пойтахт маҳаллаларидан бирига борди, Тошкент вилоятида «яшил» энергетика соҳаси билан танишди. Асосий маълумотлар.


Иқтисодиёт

дайжест

Ўзбекистонда июнда 0,2 фоизли мавсумий дефляция қайд этилди

Июнь охирида Ўзбекистонда сабзавот ва мевалар ҳамда деярли барча асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг мавсумий пасайиши фонида 0,2 фоизли дефляция қайд этилди. Шу билан бирга, йиллик инфляция 10,6 фоизгача тезлашди. Дори-дармонлар нархи ошишда давом этмоқда, давлат боғчалари тўлови эса ошди.


дайжест

«Фотон» заводининг 85,58 фоиз давлат улуши 151 млрд сўмга хусусийлаштирилди

Давактив агентлиги радиоэлектрон жиҳозлар учун электрон техника ва интеграл микросхемалар ишлаб чиқарувчи «Фотон» корхонасининг 85,58 фоиз давлат улуши Havvo Group МЧЖга 151 млрд сўмга сотилганини маълум қилди.


дайжест

Ўмон ўзбекистонликлар учун 14 кунлик визасиз режим жорий қилди

Ўмон Ўзбекистон фуқаролари учун 14 кунга визасиз режим жорий қилди. Ушбу муддатдан кўпроққа қолишни истаганлар аэропортга киришда виза олишлари мумкин.


Жамият

дайжест

Сурхондарёда катта прокурор 10 минг доллар пора олганликда гумонланмоқда

Сурхондарё вилояти прокуратураси бўлим катта прокурори 10 минг доллар пора олгани айтилмоқда. У тадбиркорга сув тежовчи технологияларни ўрнатиш масалаларида кўмаклашишини билдирган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланди.


дайжест

Энди автомобилни тасарруф этиш ҳуқуқини берувчи ишончнома онлайн тарзда ҳам берилади

Эндиликда автомобилни тасарруф этиш (сотиш, ҳадя қилиш, айирбошлаш, гаровга қўйиш) ишончномасини нотариусга бормасдан ҳам тасдиқлатиш мумкин. Қолаверса, яна иккита нотариал хизмат онлайн форматга ўтказилди.


дайжест

Июль ойида об-ҳаво қандай бўлади?

Июлнинг катта қисмида ҳарорат +35…+40, жанубда ва чўл ҳудудларда +43 даражагача бўлади, баъзи кунлари 2−3 даражага юқори бўлиши кутилмоқда. Жуда иссиқ (+40 ва ундан юқори) кунлар сони 2−5, шимолда 6−8 кунни ташкил этиши мумкин.


дайжест

1 июлдан нималар ўзгаради?

Мактаблар олдида фоторадарлар ўрнатилади, IT бўйича 1 млрд сўмгача грантлар ажратилади, фармназорат тизими ташкил этилади, 6 та шаҳарда сув таъминоти хусусий секторга берилади, айрим беморлар бепул даволанади, давлат хизматларини кўрсатишда Face ID жорий этилади — 1 июлдан нималар ўзгаради?


дайжест

Сирдарёда юк машинаси йўловчилари бўлган автобус билан тўқнашди

Сирдарё туманида Isuzu юк машинаси ичида 14 нафар йўловчиси бўлган автобус билан тўқнашди. Оқибатда автобус ағанади, бир киши жароҳатланди.


дайжест

Бухорода кўп қаватли уй қуриш билан шуғулланган компания раҳбари қамоққа олинди

Бухоро шаҳрида кўп қаватли уйлар қуриш билан шуғулланган «Ҳумо Азия» МЧЖ раҳбари қўлга олиниб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Шаҳарнинг Ислом Каримов ва Садриддин Айний кўчаларидаги кўп қаватли уйларни сотиб олиш учун шартнома имзолаган фуқаролардан Тергов бўлимига мурожаат қилишлари сўралди.


дайжест

Бош прокуратура Рамина Ягафарованинг ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақидаги қарорни ўрганмоқда

«Газета.uz»даги мақоладан сўнг Бош прокуратура Чилонзор туман прокуратурасининг журналист Рамина Ягафарованинг ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақидаги қарорини ўрганишга киришди. Аввалроқ экспертиза ўлим сабаби нотўғри даволаш эканини кўрсатганди.


дайжест

Навоийда 1,2 млрд сўмлик сохта пуллар ёқиб юборилди

Навоий вилоятида божхона хизмати ходимлари 1,2 млрд сўмлик сохта пулларни ёқиб юборди. Шунингдек, ноқонуний фаолиятдан олиб қўйилган 13,6 минг қути тамаки маҳсулотлари, 30 та электрон сигарет ва тиббий воситалар ҳам ёқиб юборилди. Фото.


дайжест

Ҳафта боши салқин бўлади, чоршанбадан ҳаво исий бошлайди

Душанба, сешанба кунлари Волгабўйидан келган салқин ҳаво оқими сабабли ҳарорат +30…+33 даражагача пасаяди. Чоршанбадан салқин ҳаво чекинади, аммо кучли иссиқ кутилмайди: ҳарорат +38, жанубда +41 даражагача исиши мумкин.


дайжест

Фуқароларни Англия ва Канадага ноқонуний ишга юбормоқчи бўлганлар ушланди

Самарқандда фуқароларни 18 минг доллар эвазига Англияга, Андижонда 3 минг эвазига Канадага ноқонуний ишга юбормоқчи бўлганлар ушланди. Қорақалпоғистонда эса 1,5 минг долларга Сербия ёки Болгарияга виза олиб беришни ваъда қилган шахс қўлга тушди.


дайжест

Ўзбекистонда иккиламчи уй-жой учун ипотека кредитлари шарҳи

Ўзбекистонда бирламчи уй-жой учун халқаро амалиётга мувофиқ ипотека мавжуд эмас. Кредит фақат объект фойдаланишга топширилгандан кейингина ажратилади. Realting.uz кўчмас мулк платформасининг шарҳида иккиламчи уй-жой учун банклар қандай шартларда ипотека кредитларини таклиф қилиши ҳақида сўз боради.


дайжест

Мактаблар асосий санитария ва гигиена шароитларига эга бўлиши лозим

Болалар мактабларда тоза сув ва муносиб санитария шароитларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Уларнинг йўқлиги болалар соғлиги ва давоматга салбий таъсир кўрсатади. Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги Натижаларга эришиш офиси муаммо юзасидан ўтказилган таҳлил натижалари билан ўртоқлашди.


дайжест

«Қироллар дунёга жўнгина қарайдилар, улар учун жамики одам — фуқаро»

Антуан де Сент-Экзюпери таваллудига 29 июнь куни 124 йил тўлди. Аслида учувчи бўлган Экзюперини дунё ёзувчи, аниқроғи, «Кичкина шаҳзода»нинг муаллифи сифатида билади. Бу асар дунёнинг 300 дан ортиқ тилига, хусусан, ўзбекчага ҳам ўгирилган. Сана муносабати билан «Газета.uz» қиссадан парчалар улашади.


Спорт

дайжест

Осиё-Океания чемпионатида ўзбекистонлик самбочилар 19 та медаль олди

Самбо бўйича катталар ўртасидаги Осиё-Океания чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 8 та олтин, 1 та кумуш ва 10 та бронза медални қўлга киритди. Улар бу натижа билан иккинчи ўринни банд қилди.


Жаҳон

дайжест

Қозоғистон регулятори Toncoin криптовалютаси билан савдо қилишни маъқуллади

Қозоғистонда энди Toncoin криптовалютаси билан тегишли лицензияга эга платформаларда эркин савдо қилиш мумкин. Қарор Павел Дуровнинг мамлакатга ташрифи чоғида қабул қилинди.


дайжест

Франциядаги парламент сайловларининг биринчи турида ўта ўнглар ғалаба қозонди

Франция парламенти сайловларининг биринчи турида Марин Ле Пеннинг «Миллий бирлашув» партияси етакчилик қилди. Бу ўта ўнглар учун тарихий рекорд. Агар партия иккинчи турда кўпчилик овозни қўлга кирита олса, бош вазирлик лавозимини Ле Пеннинг протежеси — 28 ёшли Жордан Барделла эгаллаши мумкин.


дайжест

Олимлар парранда гриппи пандемияси «секинлик билан ривожланмоқда» деб қўрқади — Reuters

Парранда гриппи тарқалишини кузатаётган олимлар H5N1 пандемияси «секинлик билан ривожланмоқда» деб қўрқмоқда, деб ёзди Reuters. ЖССТ аввалроқ сутэмизувчиларда вирус билан касалланиш жиддий муаммо эканини тан олган эди.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!