Бухоро шаҳрида кўп қаватли уйларни қуриш билан шуғулланиб келган «Ҳумо Азия» МЧЖ раҳбари қамоққа олиниб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, «Ҳумо Азия» раҳбари Жамшид Каримов томонидан қурилаётган кўп қаватли уйларда содир этилган қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. Хабарда қандай қонунбузилиш ҳолатлари содир этилгани очиқланмаган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисми «а» банди ва 229-моддаси (Ўзбошимчалик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

бухоро, кўп қаватли уй

Айбланувчи томонидан Бухоро шаҳрининг Ислом Каримов ҳамда Садриддин Айний кўчаларида қурилаётган кўп қаватли уйларни сотиб олиш учун шартнома имзолаган ва тергов органи томонидан бугунги кунга қадар тегишли тартибда жабрланувчи сифатида эътироф этилмаган фуқаролардан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлимига мурожаат қилишлари сўралади.