29 июнь куни Сурхондарё вилояти прокуратураси бўлим катта прокурори пора олишда гумонланиб ушланди, дея хабар бермоқда «Газета.uz»га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов.

Қайд этилишича, прокурор Epc МЧЖга сув тежовчи технологияларни ўрнатиш билан боғлиқ масалаларда кўмаклашишини айтган. Термиз шаҳрида эвазига 10 минг долларни олган вақтида қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилояти Қўштепа тумани прокурори 2 минг доллар, Бухоро вилояти Когон тумани прокурори 90 минг доллар пора олишда гумонланиб, ушланганди.