Сиёсат
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонга боради
Шавкат Мирзиёев 3−4 июль кунлари амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади ва ШҲТ давлатлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади. Ташриф доирасида хорижий делегация раҳбарлари билан учрашув ҳам ўтказилади.
Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳри кенгашининг депутати этиб сайланди
Пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов Халқ депутатлари Тошкент шаҳри кенгашининг депутати этиб сайланди.
Иқтисодиёт
«Ҳукумат газ субсидияларига 9,5 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилмаслигини билдирди» — депутат
2024 йилда газ субсидиясига 9,5 трлн сўмдан кўп бўлмаган маблағ ажратилган, бироқ унинг 85 фоизи биринчи чоракда ўзлаштириб бўлинди, деди ҳукумат аъзоларининг сўзларига таянган депутат Дониёр Ғаниев. Аммо унда субсидиялар ҳажми ва ижтимоий соҳада ўзлаштирилмаган харажатларга оид саволлар туғилган.
Жамият
«Ваҳшийларча муносабат қилиб, укамни ўлдиришди» — ИИБ биносида вафот этгани айтилаётган эркакнинг акаси
«Газета.uz» Тошкент вилояти Бекобод шаҳри ИИБ биносида калтакланиб вафот этгани айтилаётган 43 ёшли эркакнинг акаси билан суҳбатлашди. У воқеа қандай бўлгани, ходимларнинг хатти-ҳаракати ҳамда адолат истаётгани ҳақида гапирди. Ҳозирда иш доирасида 1 нафар ИИБ ходими қамоққа олинган.
«Бу адолатга киришни чеклайди». Адвокат — терговчилар ва ҳимоячилар имкониятларидаги тенгсизлик ҳақида
Адвокат Даврон Аҳмедов терговчилар ва ҳимоячилар имкониятлари тенг эмаслиги, шу сабабли адвокатлар тергов ҳужжатларини ўрганиш, далилларни тайёрлашга улгурмаслиги, идоралар эса махфийлигини айтиб, сўровларга эътибор бермаслигини таъкидлади. Йиғилишларни ОАВда ёритиш масаласи ҳам тўлиқ ҳал этилмаган.
Учта туман ҳокими ўринбосарлари пора олишда гумонланиб ушланди
ДХХ Тахиатош, Бўстон ва Бўка туманлари ҳокимлари ўринбосарларини пора олишда гумонлаб қўлга олди. Хусусан, Тахиатош ҳокими ўринбосари фуқарога ҳокимлик балансидаги бузилишга тушган уйни фуқарога расмийлаштириб бериш эвазига 35 млн сўм талаб қилган.
Фарғонада фуқаронинг яшаш уйидан 37 кг наркотик топилди
Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида эркак уйида 13 туп марихуана ўстираётгани аниқланди. Тезкор тадбир давомида жами 37 килограммдан зиёд гиёҳвандлик моддаси топилди.
Тошкентда автобуслардаги кондиционерлар қайси вақтларда ишлаши керак?
Пойтахт автобусларида йўловчилар кундузи транспортда кондиционерлар ўчиқлигидан шикоят қилмоқда. «Газета.uz» совитиш тизими қайси соатлар оралиғида ишлаши, салондаги ҳарорат қандай бўлиши ва тартиб қоидаси бузилганда йўловчилар қаерга мурожаат қилиши мумкинлигига аниқлик киритди.
Хоразмда корхона ерни суғориш учун 2,2 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
Урганчда фаолият олиб борувчи МЧЖ ер майдонини суғориш учун сув насосларини электр ҳисоблагичга яширинча улаб, 2,2 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бош прокуратура департаменти яна 3 та вилоятда шу каби ҳолатларни фош қилди.
Ўзбекистонда тунги вақтда шовқин кўтарганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда
Ўзбекистонда тунги вақтда фуқароларнинг осойишталиги ҳамда нормал дам олишини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда. Бу учун жарима фуқаролар учун БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача, мансабдорларга эса 10 бараваридан 15 бараваригача этиб белгиланмоқда.
Гулистон шаҳри ЭТК бошлиғи пора олишда гумонланмоқда
Гулистон шаҳри электр таъминоти корхонаси бошлиғи 90 млн сўм пора олишда гумонланмоқда. У тадбиркорнинг электр таъминотидаги 200 млн сўмдан ортиқ қарздорлигини камайтириб беришни ваъда қилган.
Энди янги ҳайдовчилик гувоҳномаларини онлайн олиш мумкин
Ўзбекистонда энди янги ҳайдовчилик гувоҳномаларини онлайн тарзда олиш мумкин (илгари фақат алмаштириш мумкин эди). Ҳужжатни энг яқин Давлат хизматлари марказидан олиш ёки почта орқали уйга буюртма қилиш мумкин.
Урганч тумани қурилиш бўлими собиқ бошлиғига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Урганч ҳокимлиги ерини бериш комиссияси мансабдорлари, хусусан, қурилиш бўлими собиқ бошлиғига нисбатан жиноят иши очилди. Улар 1,5 га экин майдонини савдо шохобчаси қуриш учун ажратиб берган. Шунингдек, 15 минг кв. м. қишлоқ хўжалиги ерида турар жой қуришга рухсат бериб, 756 млн сўм зарар етказган.
Спорт
Абдумалик Халоков ва Зайнаб Дайибекова Париждаги Олимпия ўйинларида байроқдор бўлади
Париж-2024 Олимпия ўйинларида боксчи Абдумалик Халоков ва қиличбоз Зайнаб Дайибекова Ўзбекистон делегацияси байроқдорлари бўлади. Ғолибларга Токиодаги каби олтин медаль учун $200 минг, кумуш учун $100 минг, бронза соҳибига эса $50 минг берилади. Спортчилар 7Saber бренди остидаги формада қатнашади.
Жаҳон
АҚШ Олий суди Трампнинг жиноий таъқибдан қисман дахлсизлигини тан олди
АҚШ Олий суди собиқ президентларнинг жиноий жавобгарликка тортилишдан қисман дахлсизлиги ҳақида қарор чиқарди. Суд бу қарорни Дональд Трампнинг Капитолийга бостириб киришга алоқадорлиги ҳақидаги иш билан боғлиқ даъвоси бўйича қабул қилди.
Исроил ҳарбий раҳбарлари ўқ-дори тақчиллиги фонида Ғазода сулҳ тузиш тарафдори — NYT
Исроил ҳарбий раҳбарияти снарядлар тақчиллиги шароитида, ҳатто ҲАМАС ҳозирча ҳокимиятда қолса ҳам, Ғазода сулҳ тузиш тарафдори, деб ёзди New York Times. Бу, ҳарбийларга кўра, гуруҳ қўлидаги гаровга олинганларни озод қилишнинг энг яхши йўли бўлади.
АҚШ ишчиларни иссиқдан асраш стандартларини қабул қилишни режалаштирмоқда
АҚШ Меҳнат вазирлиги мамлакатда илк бор ишчиларни аномал иссиқдан ҳимоя қилиш бўйича стандартларни таклиф қилди. Агар у тасдиқланса, иш берувчилардан иссиқ ҳарорат билан курашиш режаларига эга бўлиш ва ишчиларга соя ҳамда сувдан фойдаланиш имкониятини бериш талаб қилинади.
Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!