Ўзбекистон делегациясини Париж-2024 ХХХIII ёзги Олимпия ўйинларига тантанали кузатиш маросимида Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги байроқдорлар номи маълум қилинди. Тадбир пойтахтдаги Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида бўлиб ўтди.

Бокс бўйича жаҳон чемпиони Абдумалик Халоков ҳамда қиличбозлик бўйича Ханчжоу-2022 ёзги Осиё ўйинларининг олтин ва бронза медаллари соҳиби Зайнаб Дайибекова биргаликда байроқдор сифатида иштирок этади.

Абдумалик Халоков 2000 йилда Бухоро вилоятида туғилган. У жорий йил февраль ойида «кичик жаҳон чемпионати» — «Странжа» турнирида олтин медаль олганди. Бундан ташқари, 2023 йилги Оcиё ўйинларида ҳам олтин медални қўлга киритган.

Зайнаб Дайибекова 2002 йилда Қорақалпоғистон Республикасида туғилган. Унинг Осиё ўйинларидаги ғалабасини президент Шавкат Мирзиёев сабля жамоа дастурида Осиё қитъасида тенгсиз дея алоҳида тилга олган. У «Шуҳрат» медали соҳиби ҳам саналади.

2021 йили Токиода ўтган Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида боксчи Баҳодир Жалолов ва таэквондочи Нигора Турсунқулова байроқдорлар бўлганди.

абдумалик халоков, байроқдорлар, зайнаб дайибекова, олимпия ўйинлари, париж-2024

абдумалик халоков, байроқдорлар, зайнаб дайибекова, олимпия ўйинлари, париж-2024

Olamsport нашрининг ёзишича, Бош вазир 2024 йилда Парижда ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларида олтин медални қўлга киритган спортчига 200 минг доллар, кумуш медал эгасига 100 минг, бронза соҳибига эса 50 минг доллар берилиши ҳақида айтиб ўтди. Уларнинг мураббийиларига мос равишда 50 минг, 25 минг ва 12,5 минг доллардан мукофот пуллари ажратилади.

Спорчилар мусобақада 7Saber бренди остидаги формаларда қатнашади.

Париждаги Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими 26 июль куни ўтказилади. Мусобақаларда 32 та спорт тури бўйича 329 та медаль учун курашилади. Ўйинлар 11 августга қадар давом этади.

абдумалик халоков, байроқдорлар, зайнаб дайибекова, олимпия ўйинлари, париж-2024

абдумалик халоков, байроқдорлар, зайнаб дайибекова, олимпия ўйинлари, париж-2024