2 июль куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳри кенгашининг 104-сессияси бўлиб ўтди. Унда пойтахтнинг амалдаги ҳокими Шавкат Умурзоқов Халқ депутатлари Тошкент шаҳри кенгашининг депутати этиб сайлангани маълум қилинди.

Умурзоқов Тошкент шаҳри Юнусобод тумани «Туркистон-53» сайлов округида бўшаб қолган депутатлик ўрнига Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан сайланди.

Маълумот учун, Шавкат Умурзоқов 2023 йилнинг мартида пойтахт ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди. Бунга қадар У 2018 йилнинг июнь ойидан буён «Ўзавтосаноат» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида ишлаган.

2024 йил 3 апрель куни президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги халқ депутатлари Тошкент шаҳри кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳри ҳокими этиб тасдиқланди.