Сиёсат

дайжест

Остонада Мирзиёев ва Цзиньпин стратегик шериклик масалаларини муҳокама қилди

Остона шаҳрида Ўзбекистон ва Хитой етакчилари стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, энергетика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, иккинчи Ҳудудлараро форумни ўтказиш, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўлини тез фурсатда қуриш масалаларини муҳокама қилди.


дайжест

Ўзбекистон ва Покистон Саноат кооперацияси дастурини қабул қилиши кутилмоқда

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонда Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф билан учрашди. Томонлар қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, фармацевтика, кимё каби тармоқларда лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутувчи 2025−2026 йилларга мўлжалланган Саноат кооперацияси дастурини қабул қилиш масалаларини муҳокама қилди.


Иқтисодиёт

дайжест

Экинлар ҳосилини суғурталашда суғурта мукофотининг 50 фоизи қоплаб берилади

Ҳукумат қарори билан қишлоқ хўжалиги субъектларига экинлар ҳосилини суғурталашда суғурта мукофоти учун тўлов харажатларининг 50 фоизи, бироқ суғурта суммасининг 4 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун давлат бюджетидан субсидия ажратилади.


Жамият

дайжест

Юнусободда сув тошди: сабаблар, оқибатлар, масъуллардан қарама-қарши баёнотлар (+ фото, видео)

Тошкентнинг Юнусобод туманида сув қувуридаги носозлик ортидан сув босди. ФВВга кўра, 13 та кўп қаватли уй ертўласи ва ички йўлларга сув кирган. «Сувтаъминот» ҳолат қозонхонада электр узилгани учун юз берганини айтганди, Энергетика вазирлиги буни рад этиб, узилиш бўлмаганини таъкидлади. Фото, видео.


дайжест

Пойтахтнинг Юнусобод туманида қувур ёрилиши туфайли кўчаларни сув босди (фото)

Тошкент шаҳри Юнусобод туманининг 6−7-даҳаларида магистраль сув қувурининг ёрилиши оқибатида кўчаларни сув босди. Ҳудуднинг бир қисми сув таъминотисиз қолмоқда. Йўл ҳаракати вақтинча тўхтатилди.


дайжест

Ўзбекистоннинг Қозоғистон билан чегарасида туннель аниқланди, 1 млрд сўмлик дорилар олиб қўйилди

Тошкент вилоятининг Қозоғистон билан чегара ҳудудида яширин туннель аниқланиб, жиноий гуруҳ аъзоларидан Ҳиндистонда чиқарилган 1 млрд сўмлик дори воситалари олиб қўйилди. Узунлиги 310 метр бўлган туннелда ҳаво вентиляцияси, ёритиш тизими, юк арава ва арқонлар борлиги аниқланди (+ видео).


дайжест

Суд «Док-1 Макс» иши бўйича ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди

Апелляция суди «Док-1 Макс» иши бўйича ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди. Фармацевтика агентлигининг судланган собиқ раҳбарининг онаси томонидан тўланган 2,5 млрд сўм пул жабрланувчилар ўртасида тақсимланади.


дайжест

Фото: Юнусободнинг қувур ёрилиши оқибатида сувга тўлган ҳовлилари

Тошкентнинг Юнусобод туманидаги кўп қаватли уйларнинг ҳовли ва ертўлалари қувур ёрилиши оқибатида сувга тўлди. «Газета.uz» фотомухбири Евгений Сорочин ҳодиса жойида бўлиб, фоторепортаж тайёрлади.


дайжест

Йўл объектлари таъмири билан боғлиқ ишлар тегишли рухсатнома билангина амалга оширилади

Ўзбекистонда 1 сентябрдан ҳар қандай юридик шахс томонидан йўллар, тротуарлар ва бошқа йўл инфратузилмаси объектларида қурилиш ишларини олиб бориш, таъмирлаш, бузиш, қазиш, ўзгартириш ёки реконструкция қилиш фақатгина тегишли рухсатнома олингандан сўнг амалга оширилади.


дайжест

Япония Ўзбекистонга 6,2 млн долларлик 4 та тиббий мобил контейнер топширади

Япония Ўзбекистонга қиймати 6 млн доллардан ортиқ бўлган яна тўртта тиббий мобил контейнер етказиб беради. Улар компьютер томографияси, ультратовуш, рентген ва бошқа ускуналар учун сканерлар билан жиҳозланган ва мамлакатнинг исталган нуқтасига жойлаштириш мумкин.


дайжест

Катта Фарғона каналидан эркак мурдаси топилди

Бағдод туманида эркак Катта Фарғона каналига чўмилиш мақсадида тушиб, чўкиб кетди. Унинг жасади орадан 3 кун ўтиб каналнинг Ўзбекистон туманидан ўтган қисмида топилди.


дайжест

Илгари 2 марта рад этилган электрон далиллар тўғрисидаги қонун лойиҳаси парламентда 3-марта кўрилмоқда. Асосий маълумотлар

Депутатлар кибержиноятларга қарши курашиш учун электрон (рақамли) далиллар тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокама қилди. Ҳужжат аввал 2 марта рад этилганди, бу қонунни парламентдан ўтказишга учинчи уриниш. Депутатлардан бири ҳужжатдаги камчиликларга тўхталиб, «фожиавий оқибатлар» ҳақида огоҳлантирди.


дайжест

Озодбек Назарбеков иштирокидаги реклама ролиги бўйича ўрганиш ишлари бошланди — Рақобат қўмитаси

Маданият вазири Озодбек Назарбеков маҳаллий кийим брендини реклама қилгани юзасидан ўрганиш ишлари бошланди, деди Рақобатни ривожлантириш қўмитаси. Жамоатчилик вазирнинг реклама ролигидаги иштирокини қонунбузилиш ҳолати сифатида баҳоламоқда.


дайжест

Депутатлар «Космик фаолият тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди

Қонунчилик палатаси соҳадаги давлат сиёсатини, тақиқ ва чекловларни белгилаб берувчи «Космик фаолият тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Депутатлар Ўзбекистоннинг космосдан фойдаланиш бўйича халқаро шартномага қўшилиши тўғрисидаги битимни ҳам маъқуллади.


Спорт

дайжест

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси либоси тақдим этилди (+фото)

Парижда ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар делегациясини кузатиш маросимида терма жамоа байроқдорларига давлат байроғи топширилди, шунингдек, жамоанинг расмий либоси ҳам тақдим этилди. Фото.


Жаҳон

дайжест

Ҳиндистонда диний йиғиндаги тиқилинчда 120 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида диний йиғинда юз берган тиқилинчда камида 121 киши ҳалок бўлди, 30 дан ортиқ киши жароҳат олди. Қурбонларнинг кўпчилигини аёллар ташкил этди.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!