Фарғона вилояти Бағдод туманида каналдан эркак мурдаси топилди, дея хабар бермоқда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати.

Қайд этилишича, фуқаро Ў.Т. 25 июнь куни Катта Фарғона каналининг Самандарак маҳалласидан ўтган қисмига чўмилиш мақсадида тушган ва чўкиб кетиб кетган.

Олиб борилган қидирув ишлар давомида унинг мурдаси 28 июнь куни ташқи кўринишидан тан жароҳатларсиз каналнинг Ўзбекистон тумани Зинаша маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтган қисмидан топилган.

Ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.