3 июль куни тонгда Тошкентнинг Юнусобод туманидаги Мойқўрғон ва Қорақамиш кўчалари кесишмаси остидан ўтган 800 диаметрли магистрал сув қувури тешилиб, атрофни сув босди.
Хусусан, туманнинг 6- ва 7-мавзеларидаги 13 та кўп қаватли уйнинг ҳовли ва ертўлалари сувга тўлди. Ҳозирги вақтга келиб сув тошиши тўхтатилган, кўчаларда транспорт қатнови қайта тикланган, оқшомга қадар авария оқибатларини бартараф этиш ваъда қилинмоқда.
«Газета.uz» фотомухбири Евгений Сорочин ҳодиса жойидан фоторепортаж тайёрлади.
Суратлар
Айрим ҳовлилар бутунлай сув остида қолган.
Ҳодиса болалар учун зўр бир саргузаштга айланди.
Баъзи болалар сузишга ҳам тайёр эди.
Одамлар кийимларини ҳўл қилмаслик учун сувдан баланд жойларни излашга мажбур бўлди.
Баъзилар сув босган йўлакларини ўзлари сувдан тозалашган.
Ходимлар авария оқибатларини бартараф этишмоқда.
Пойтахтнинг бошқа ҳудудларидан ҳам ёрдамчи кучлар ҳодиса жойига ёрдамга келди.