2 июль куни Олимпия шон-шуҳрати музейида Париждаги ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этаётган Ўзбекистон делегациясини тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилди ҳукумат раҳбари матбуот хизмати.

Унда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева ва Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов иштирок этди.

Тадбир давомида давлат байроғи Олимпия ўйинларидаги мамлакат делегациясининг байроқдорлари — боксчи Абдумалик Халоков ва қиличбоз Зайнаб Дайибековага топширилди.

Маросимда қўлга киритилган олтин медаллар учун Ўзбекистонлик спортчиларга 200 минг доллар, кумуш учун 100 минг ва бронза учун 50 минг доллар мукофот пули берилиши эслатилди. Спортчиларнинг мураббийлари мос равишда 50, 25 ва 12,5 минг доллардан олади.

Тадбирда Ўзбекистон терма жамоаси либослари ҳам тақдим этилди. Спортчилар 7Saber бренди остидаги формада қатнашади.

париж-2024, олимпия ўйинлари 2024

Бренд вакилларининг маълум қилишича, кийимлар Dri fit технологияси бўйича ишланган матолардан тайёрланган бўлиб, бу маҳсулотларга алоҳида мустаҳкамлик ва босим пайтида намликни юза бўйлаб тарқатиш ҳамда шиммасдан буғлантириш имконини беради.

«Олтин элементлари билан ифодаланган оқ зумрад рангларнинг базавий комбинацияси ҳам спорт, ҳам парад экипировкалари ҳаётийлик ва очиқликни, шунингдек, ғалабага интилиш ва иродани англатади», — деб таъкидлади бренд вакиллари.

париж-2024, олимпия ўйинлари 2024

Либос Ўзбекистоннинг тарихий архитектурасидан илҳомланган — фрактал мозаикалар билан безатилган саройлар, масжидлар ва мадрасалар; экипировканинг марказий элементи сифатида арка билан безатилган.

Фото

париж-2024, олимпия ўйинлари 2024

париж-2024, олимпия ўйинлари 2024

париж-2024, олимпия ўйинлари 2024