3 июль куни Тошкент шаҳри Юнусобод туманининг Қорақамиш ҳамда Мойқўрғон кўчалари кесишмасидаги сув қувурида юзага келган носозлик ортидан жойларни сув босди. «Газета.uz» мухбирлари ушбу манзилларда бўлди.

Тасвирларда сув кўп қаватли уйларнинг йўлакларигача кириб борганини кўриш мумкин. Одамлар ташқарига чиқа олмаётганидан шикоят қилмоқда, болалар сувда «сайр қиляпти». Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари махсус техникалар ёрдамида сувни кўп қаватли уйларнинг ҳовлиларидан чиқариб ташлаш устида ишламоқда.

сув босиши, юнусобод тумани

сув босиши, юнусобод тумани

«Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ матбуот котиби Равшан Ёқубжонов пойтахтнинг Юнусобод туманида содир бўлган сув қувуридаги авария сабаблари ҳақида гапирди. Унинг айтишича, соат тонгги 4 атрофида аввал тахмин қилинганидек диаметри 1200 миллиметрли эмас, балки 800 мм бўлган қувурда носозлик юзага келган.

«Бунинг асосий сабаби яқин жойдаги қозонхонада электр энергияси вақтинча узилганидир. Шу сабабли қувурларда босим кўтарилиб кетган ва уларнинг уланган чокидан авария юзага келган», — деди у.

сув босиши, юнусобод тумани

сув босиши, юнусобод тумани

Шаҳарнинг турли туманларидан жалб қилинган ишчи гуруҳлари ҳозирда сув чиқаришни тўхтатиб, таъмирлаш ишларини олиб бормоқда. Транспорт ҳаракати қисман тикланди. Истеъмолчилар учун сум таъминоти ҳам тикланмоқда. ФВВ ҳолат оқибатида 13 та кўп қаватли уйнинг ертўла қисми ва ички йўлларга сув кириши кузатилганини маълум қилди. Ҳодиса сабабли тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ, деди вазирлик. Вазият тўлиқ назоратга олингани, яқин соатларда вазият бартараф этилиши айтилди.

сув босиши, юнусобод тумани

сув босиши, юнусобод тумани

сув босиши, юнусобод тумани

Энергетика вазирлиги эса носозлик сабабининг электр энергеясига алоқаси йўқ экани, «Сув таъминоти» АЖ берган баёнот ҳақиқатга мос эмаслигини билдириб чиқди.

«Юнусобод туманидаги 4-сонли қозонхонада 2−3 июль кунлари электр таъминотида ҳеч қандай узилиш юз бермаган. Тошкент шаҳри „Сув таъминоти“ АЖнинг мазкур баёноти ҳақиқатга мос эмас. Сув тошқинига қозонхона фаолиятининг ҳеч қандай алоқаси йўқ», — дейилади вазирлик хабарида.

Келтирилишича, 4-сонли қозонхона 2 июлдан 3 июлига ўтар кечаси барқарор ва штат режимида фаолият юритган. Айни пайтда қозонхонага сув таъминотининг етарли даражада етказиб берилмаётгани сабабли мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб ишлаб чиқариш ҳажми пасайтирилган, дея таъкидлади вазирлик.