3 июль куни Ўзбекистон Қирғизистоннинг селдан зарар кўрган ҳудудлари учун инсонпарварлик ёрдамини юборди. Бу ҳақда Қирғизистон ФВВ хабар берди.

Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари Санжарбек Зупаров бошчилигидаги делегация ҳамроҳлигида 95 тонналик юк қўшни мамлакатга етказиб берилди.

Инсонпарварлик ёрдамидан ун, ўсимлик мойи, шакар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқалар мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Ўш вилояти Ноокат тумани Абшир Ота қишлоғига 28 июнь куни келган сел оқибатида бир неча киши ҳалок бўлганди.

Видео