Сиёсат

дайжест

«Кобул билан мулоқотни сақлаш бутун минтақа манфаатларига мос. Тобора кўпроқ давлатлар буни тушуниб етмоқда» — Ўзбекистон президенти

Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитидаги нутқида «Яхши қўшничилик, ишонч ва трансчегаравий шериклик» кодекси, ижтимоий ривожланиш ва ҳимоя соҳасида ҳамкорликнинг «йўл харитаси»ни қабул қилиш, савдони соддалаштириш битимини ишлаб чиқишни таклиф қилди. «ШҲТ-Афғонистон» мулоқотини тиклаш муҳимлиги таъкидланди.


дайжест

Мактабгача таълим агентлиги тугатилди

Президент фармони билан, Мактабгача таълим агентлиги фаолияти тугатилди. Унинг тузилмасидаги ташкилотлар ва қўшимча функциялар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ўтказилди.


дайжест

Ўзбекистон Қирғизистонга 95 тонна инсонпарварлик ёрдамини юборди

Ўзбекистон Қирғизистоннинг селдан зарар кўрган Ўш вилояти учун 95 тоннали инсонпарварлик ёрдамини юборди. Унинг таркибида ун, ўсимлик мойи, шакар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқалар бор. Сел оқибатида ҳудудда бир неча киши вафот этганди.


дайжест

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президенти ва бош вазирига таъзия йўллади

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонда диний йиғиндаги тиқилинч оқибатида 120 дан ортиқ одам ҳалок бўлгани муносабати билан мамлакат президенти ва бош вазирига таъзия йўллади.


дайжест

Ўзбекистон ШҲТ маконида савдо-иқтисодий ҳамкорликни «қайта ишга тушириш»ни таклиф қилди

Ўзбекистон президенти «ШҲТ плюс» форматидаги йиғилишда нутқ сўзлади. У ШҲТ маконида савдо-иқтисодий ҳамкорликни қайта ишга тушириш ва иқлим соҳасидаги ҳамкорликни ташкилот янги кун тартибининг энг муҳим қисмига айлантиришни таклиф қилди.


Иқтисодиёт

дайжест

«Ўзбекнефтгаз» шохобчалари тармоғи ва Чиноз нефть заводи қанчага сотилган?

«Ўзбекнефтгаз» UNG Petro ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи ва Чиноз нефтни қайта ишлаш заводини Данияр Камилов компаниясига 519 млрд сўмга (42,3 млн доллар) сотган бўлиши мумкин. Давактив ва «Ўзбекнефтгаз» ҳалигача келишув тафсилотлари ҳақида маълумот бермади.


дайжест

Андижон вилояти прокурори «Ҳудудгазтаъминот» АЖ раҳбари бўлди

Андижон вилояти прокурори сифатида ишлаб келаётган Маруфхон Ходжаев «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг янги раҳбари бўлди. Компания очилганидан буён унга Баҳодир Эшмуратов раислик қилиб келаётганди.


дайжест

UzAuto Motors 5 июль куни Cobalt учун яна контрактация очади

5 июль куни соат 10:00 да UzAuto Motors белгиланган муддатда тўлов қилинмагани туфайли аввалги контрактациядан чиқарилган Cobalt автомобиллари контрактациясини қайта очади.


дайжест

«Ташаббусли бюджет»нинг иккинчи мавсуми 6 июлдан бошланади

«Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2-мавсуми 6 июлдан бошланади. Лойиҳаларни 26 июлга қадар киритиш мумкин. Ушбу мавсум учун туман ва шаҳар бюджетлари ҳисобидан 2 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.


дайжест

Марказий банк эсдалик тангалари ва сувенир тўпламлари дизайнлари учун танлов эълон қилди

«Давлат белгиси» ДУК томонидан эсдалик тангалари ва сувенир тўпламлари дизайнларининг танлови эълон қилинди. Комиссия дизайн лойиҳаларини ўрганиб чиқиб, 15 та ғолибни танлаб олади. 1-ўрин учун 20 млн, 2-ўрин учун 15 млн, 3-ўрин учун 10 млн ва 4−15 ўринларга 3 млн сўмдан мукофот пули берилади.


дайжест

Рецептсиз бериладиган дорилар ва тиббий техника нархига нисбатан чекловлар олиб ташланади

2017 йилда жорий этилган тиббий техника ва рецептсиз бериладиган дориларга нисбатан нарх чеклови бекор қилинади. Ҳозир чекланган устама дистрибьюторларга 15%, дорихоналарга 20% ни ташкил этади, у фақат рецепт бўйича бериладиган дорилар учун қолади. Шунингдек, фармкорхоналар ҚҚС тўловчига айланади.


дайжест

«Лукойл» шуъба корхонасига нисбатан нарх манипуляцияси аломатлари билан иш очилди

Рақобат қўмитаси Lukoil Overseas Supply and Trading компаниясига нисбатан иш очди. Қўмита биржа орқали маҳсулотларни сотишда техник олтингугурт нархи манипуляцияси аломатларини аниқлади, бунинг ортидан унинг нархи ўртача 10 фоиздан 50 фоизгача кўтарилган.


дайжест

Рақобат қўмитаси лифт импорти муаммосини ҳал этишни сўраб ҳукуматга мурожаат қилди

Рақобат қўмитаси лифт импорти муаммосини ҳал қилиш учун ҳукумат ва Геология вазирлигига таклифлар киритди. Хусусан, тадбиркорларнинг бекор қилинган 17 та мувофиқлик сертификатини тиклаш, лифтларни синовдан ўтказиш хизматлари бозорига хусусий секторни жалб қилиш таклиф этилмоқда.


Жамият

дайжест

Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш учун тегишли лицензияга эга бўлиш кераклиги белгиланди

Умра тадбирларини ташкил этиш лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланди. Лицензияни олиш учун БҲМнинг 10 баравари миқдорида бож тўлаш керак. Умра тадбирларини лицензиясиз амалга ошириш ёки лицензияни қалбакилаштириш БҲМнинг 200 бараварида жаримага сабаб бўлади.


дайжест

Тожикистондаги ЙТҲ оқибатида 3 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Хўжанддан Душанбе шаҳри томон ҳаракатланган Nexia 2 автомобили юк машинаси билан тўқнашди. Оқибатда уч нафар ўзбекистонлик фуқаро — машина ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлди.


дайжест

Бухорода тўйи бўлган 16 ёшли ўғил ва 17 ёшли қизнинг ота-оналари жаримага тортилди

Бухорода тўйи бўлган вояга етмаганларнинг ота-оналари жаримага тортилди. Болалар омбудсмани никоҳ ёши талабининг бузилиши боланинг таълим олиш, соғлиғини сақлаш ҳамда жисмоний камол топиш ҳуқуқларига мутлақо зидлигини айтди. Йил бошидан буён судлар томонидан бу бўйича 125 га яқин иш кўриб чиқилган.


дайжест

Тошкентда тундаги жанжал оқибатида 5 киши жароҳатланди

Сергели туманида ўзаро таниш бўлган фуқаролар оғзаки келишмовчилик сабаб жанжаллашди. Тармоқлардаги видеода воқеа иштирокчиларидан бири автомобилни одамлар устига ҳайдагани акс этган. Оқибатда 5 киши жароҳат олди, ҳолат бўйича жиноий иш очилиб, гумонланувчилар ушланди.


дайжест

Андижонда ҳам автобус йўналишларида кунлик режа бекор қилинмоқда

Андижонда 2 июлдан бошлаб 1-сонли автобус йўналиши брутто-шартнома тизимига ўтказилди. Бу билан кунлик режа бекор бўлиб, ҳисоб-китоб босиб ўтилган йўл ва сифат мезонларидан келиб чиқиб қилинади. Тез орада яна 3 та шаҳар автобус йўналиши босқичма-босқич ушбу тизимга ўтказилиши режалаштирилган.


Спорт

дайжест

ЎФА Париж-2024 ўйинларига борадиган футболчилар таркибини эълон қилди

Ўзбекистоннинг Париж-2024 Олимпия ўйинларига борадиган таркибидан 23 нафар футболчи жой олди, уларнинг сони биттага камайиши мумкин. Шунингдек, таркибда 3 нафар 23 ёшдан катта футболчи — Элдор Шомуродов, Остон Ўрунов ва Ҳусниддин Алиқуловлар бор.


дайжест

Ҳужумкор футбол ёки эҳтиёткор ўйинлар — Евро-2024 чорак финалида бизни нималар кутмоқда?

Европа чемпионатининг чорак финали катта эҳтимол билан қайси терма жамоа мутлақ фаворит эканини аниқлаб бериши мумкин. Жорий босқичдан сенсация кута оламизми-йўқми, келинг, имкониятларни кўриб чиқамиз.


Жаҳон

дайжест

Беларусь ШҲТнинг 10-аъзосига айланди

Беларусь Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 10-тўлақонли аъзосига айланди. Қарор ШҲТнинг Остонадаги саммитида маъқулланди.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!