Ўзбекистон футбол ассоциацияси миллий терма жамоанинг Парижда ўтадиган Олимпия ўйинларига борувчи таркибини эълон қилди.

Ташкилот берган хабарга кўра, жамоа мураббийи Темур Кападзе тузган таркибдан 23 нафар спортчи ўрин олган. Турнир регламентига мувофиқ, 3 нафар 23 ёшдан юқори футболчи — Элдор Шомуродов, Остон Ўрунов ва Ҳусниддин Алиқулов жамоага жалб этилди.

Рўйхат:

  1. Абдувоҳид Неъматов
  2. Владимир Назаров
  3. Хамидулло Абдунабиев
  4. Абдукодир Хусанов
  5. Асадбек Рахимжонов
  6. Муҳаммадкодир Ҳамралиев
  7. Хусниддин Аликулов
  8. Саидазамат Мирсаидов
  9. Зафармурод Абдураҳматов
  10. Иброҳимхалил Юлдашев
  11. Алибек Давронов
  12. Абдурауф Буриев
  13. Бехруз Аскаров
  14. Жасур Жалолиддинов
  15. Иброхим Ибрагимов
  16. Умарали Рахмоналиев
  17. Диёр Холматов
  18. Руслан Жиянов
  19. Алишер Одилов
  20. Остон Урунов
  21. Аббосбек Файзуллоев
  22. Элдор Шомуродов
  23. Хусаин Норчаев

Футбол ассоциацияси ходимининг «Газета.uz»га маълум қилишича, спортчилар таркибига ўзгартириш киритилиши мумкин. Сабаби Олимпиада футбол турнири регламентига кўра, ҳар бир жамоада максимал 18 нафар футболчи бўлиши керак. Улар 1 дан 18 сонигача рақамланади. Бундан ташқари, яна 4 нафар футболчи қўшимча тарзда олиб кетилиши мумкин. Улар агар асосий футболчилардан бирортаси жароҳат олса ёки бошқа шошилинч вазиятларда майдонга тушишлари мумкин.

Париж-2024 ёзги олимпия ўйинлари 26 июль — 11 август оралиғида бўлиб ўтади. Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси мусобақада «С» гуруҳидаги баҳсларда иштирок этади. Жамоага Испания, Миср ҳамда Доминикан терма жамоалари рақиблик қилади. Дастлабки ўйин 24 июль куни Испанияга қарши бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, «Газета.uz» Ўзбекистон футбол терма жамоасининг Олимпия ўйинларигача бўлган йўли ҳақида ҳужжатли фильм тайёрламоқда. Унинг премьераси 2024 йилнинг кузига мўлжалланган.