Ўзбекистонда «Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2024 йилги II мавсумига 6 июлдан старт берилади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

Бунда:

  • лойиҳалар киритиш: 6−26 июль;
  • лойиҳаларни саралаш: 26 июль-15 август;
  • тарғибот қилиш: 15 август-22 август;
  • овоз бериш: 22 август-1 сентябрь саналари давомида ўтказилади.

Ушбу мавсум учун туман ва шаҳар бюджетлари ҳисобидан 2 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.

Жорий йилда лойиҳаларнинг энг юқори қиймати 1 трлн 360 млн сўмни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, «Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2024 йил 1-мавсуми ғолиблари апрель ойида эълон қилинганди. Республика бўйича жами 2770 та лойиҳа ғолиб деб топилган, уларни молиялаштиришга 3,3 трлн сўм йўналтирилган. Ўшанда овоз бериш жараёнларида 11,7 млн киши иштирок этганди.

Маълумот учун, 2024 йилдан «Ташаббусли бюджет»даги лойиҳаларда «Бир фуқаро — бир овоз» тизими амал қилмоқда. Яъни бир фуқарода бир неча телефон рақами бўлса ҳам, у фақат биттасидан овоз бера олади. Молия вазирлигига кўра, «SIM картани ким ишлатаётгани аҳамиятсиз, у кимнинг номидалиги муҳим».