Asialuxe Travel туроператори ёз авжида чиққан вақтда аъло дам олиш учун топ-5 та йўналишни тақдим этди. Ҳар бир жойнинг такрорланмас муҳити чиройли архитектураси ва табиати, маҳаллий аҳолининг илиқ муносабати билан эсда қолади ва саёҳатни унутилмас тажрибага айлантиради.

asialuxe travel, реклама

Анталия, Туркия

Анталия пляжда дам олиш ва маданий таассуротларнинг яхши бирлашувини таклиф қилади. Ёзда об-ҳаво барқарор илиқ ва қуёшли, бу эса Ўртаер денгизининг тоза ва чиройли пляжларидан завқланишга имкон беради. Сайёҳлар кўплаб меҳмонхоналар орасидан ўз дид ва бюджетига мосини танлаши мумкин: ҳашаматли курортлардан бошлаб шинам бутик-меҳмонхоналаргача. Сувли боғлар, денгизда сайр, жипда сафари ва тунги шоу-дастурлардан иборат турли кўнгилочар тадбирлар ҳеч кимни эътиборсиз қолдирмайди.

asialuxe travel, реклама

Нималарни албатта кўриш керак: Калеичи эски шаҳри, Адриан дарвозаси, Хидирлик минораси, Дюден шаршаралари, Перге антик шаҳри.

Машҳур пляжлар: Лара, Коньяалти, Капуташ, Олимпос.

Анталияга рейслар ҳар куни бор: турпакетлар нархлари эса 872 АҚШ долларидан бошланади:

  • тўрт юлдузли Beldibi Beach Hotel — 872 доллардан бошлаб;
  • тўрт юлдузли Adalin Resort Hotel — 926 доллардан бошлаб;
  • беш юлдузли Dobedan World Palace (аввалги Alva Donna World Palace) — 2108 доллардан бошлаб.

Бодрум, Туркия

Бодрум кундузи сокин ва кечаси жонли дам олишни хоҳлайдиганлар учун мос келади. Бу ерда сизни Эгей денгизининг илиқ суви ва табиий гўзалликлар кутмоқда. Кечаси шаҳардаги клуб ва барларда вақтни тонггача ўйин-кулги билан ўтказиш мумкин. Денгизга қараган тинч ресторанларда янги тутилган денгиз маҳсулотлари ва анъанавий туркча таомлардан баҳраманд бўлиш мумкин.

asialuxe travel, реклама

Нималар албатта кўришга арзийди: Галикарнас мақбараси, Миндос дарвозаси, Муқаддас Пётр қасри, Милта Марина соҳили.

Машҳур пляжлар: Марказий шаҳар пляжи, Торба, Битез, Гельтюркбюкю, Гюмбет.

Рейслар ҳафтасига икки марта — чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади, турпакетлар нархлари 611 доллардан бошланади:

  • уч юлдузли Salinas Hotel Bodrum — 611 доллардан бошлаб;
  • уч юлдузли Moonlight Hotel — 622 доллардан бошлаб;
  • тўрт юлдузли La Quinta by Wyndham Bodrum — 820 доллардан бошлаб.

Даламан, Туркия

Ўзининг сокин муҳити билан танилган Даламан оилалар ва шаҳар ҳаётидан дам олишни хоҳлайдиганлар орасида машҳур. Курорт меҳмонлари яқин ороллар, лойли ва термал булоқларга боришлари, Фетхие ва Мармарис шаҳарларига ташриф буюришлари мумкин.

Фетхие ажойиб пляжлари ва шаффоф суви билан танилган, бу ерда Ликия мақбаралари билан қадимий вайроналарни кўриш ҳамда чиройли соҳилда сайр қилиш мумкин.

Мармарис анчадан бери «европача» курорт номига эгалик қилади: тор кўчалар, оппоқ уйлар, тоғлар, бандаргоҳлар ва қадимий бинолар. Ушбу жойлар дам олишни хилма-хил қилиб, ёрқин таассуротлар тақдим этади.

asialuxe travel, реклама

Нималарни албатта кўриш керак: Олудениз лагунаси, қадимий мақбаралар, Кёйжегиз кўли, Каунос вайронаси, тошбақалар питомниги, Каякёй шарпа шаҳри, Клеопатра ороли.

Кўриш керак бўлган пляжлар: Олудениз, Саригерме, Истузу.

Нархи: 732 АҚШ долларидан бошлаб.

Рейслар ҳар жума кунлари амалга оширилади, турпакетлар нархлари эса 830 доллардан бошланади.

  • тўрт юлдузли Pineta Club Hotel — 830 доллардан бошлаб;
  • уч юлдузли Meric Hotel Turunc — 903 доллардан бошлаб;
  • беш юлдузли Liberty Fabay Hotel — 2176 доллардан бошлаб.

Бургас, Болгария

Бургас Қора денгиз қирғоғида жойлашган, сайёҳларга бой ва хилма-хил дам олишни таклиф қилади. Шаҳар тарихий музейлар, ранг-баранг кўлларга бой, июлда эса — мусиқий, театр ва ҳатто қумли фестиваллар жуда кўп бўлади. Маҳаллий ресторанлар Болгария таомларининг кенг танловини таклиф қилади, кўплаб дўконлар ва бозорлар эса уникал сувенирларни харид қилишга имкон беради.

asialuxe travel, реклама

Нималарни албатта кўриш керак: See Garden боғи, Муқаддас Анастасия ороли, Странжа қўриқхонаси, Несебр шаҳри.

Яхши пляжлар: Марказий, Шимолий, Сарафово, Росенец.

Нархи: 1507 АҚШ долларидан бошлаб.

Рейслар ҳар якшанба кунлари амалга оширилади, турпакетлар нархлари эса 1507 доллардан бошланади:

  • тўрт юлдузли Pineta Club Hotel — 830 доллардан бошлаб;
  • уч юлдузли Meric Hotel Turunc — 903 доллардан бошлаб;
  • тўрт юлдузли Liberty Fabay Hotel — 2176 доллардан бошлаб.

Карлови Вари, Чехия

Карлови Вари — Европанинг таниқли курортларидан бири. Ушбу шаҳар атрофида кўплаб санаторий ва спа-меҳмонхоналар қурилган шифобахш минерал булоқлари билан танилган.

Соғломлаштириш дастурлари билан бир қаторда, шаҳар бетакрор архитектурага эга қадимий марказ бўйлаб сайр қилишни таклиф қилади. Гурманлар эса Чехиянинг мазали таомларини тақдим этадиган маҳаллий ресторанларни яхши баҳолашади.

Нималарни албатта кўриш керак: «Гёте» ва «Диана» кузатув миноралари, Мария Магдалина черкови, Рождество уйи, Мозер шишалар музейи.

asialuxe travel, реклама

Булоқлар: Милл колоннадаси, Гейзер колоннадаси, Боғ колоннадаси, «Термал» меҳмонхонасининг очиқ бассейни, Қаср колоннадаси.

Рейслар 2 ҳафтада 1 марта — пайшанба кунлари амалга оширилади, турпакетлар нархлари эса 1607 доллардан бошланади.

  • тўрт юлдузли Bristol Main Building — 1700 доллардан бошлаб;
  • тўрт юлдузли SPA Hotel Čajkovskij — 1733 доллардан бошлаб;
  • беш юлдузли Ambassador Narodni Dum — 1607 доллардан бошлаб.

Нархга Uzbekistan Airways компанияси орқали парвоз, трансфер, меҳмонхонада яшаш, концепция бўйича овқатланиш ва тиббий суғурта ҳам киради.

Uzbekistan Airways билан барча шаҳарларга тўғридан-тўғри рейслар мавжуд, бу эса қулай ва хавфсиз етиб олишни кафолатлайди.

Asialuxe Travel барча талабларингизни инобатга олган ҳолда, исталган йўналишга комплекс туристик тўплам танлашга ёрдам беради. Туристик тўпламларни мамлакатнинг барча туристик агентликларида харид қилиш мумкин.

Нархлар икки кишилик жойда бир киши учун кўрсатилган ва эълон қўйилган вақтда амал қилади.

Туристик тўпламлар ва таклифлар ҳақида батафсил маълумотни туроператор сайтида ҳамда (+998) 71−201−77−77 ёки 1111 телефонлари орқали олишингиз мумкин.

Сайт: asialuxe.uz
Facebook: fb.com/asia.luxe.travel
Instagram: @asialuxe.travel
Telegram: t.me/Asialuxe

Реклама ҳуқуқлари асосида.