Сиёсат

дайжест

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Озарбайжонга боради

Ўзбекистон президенти Шушада бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этиш учун 5−6 июль кунлари амалий ташриф билан Озарбайжонда бўлади.


дайжест

Бахтиёр Иброҳимов Жиззах вилояти прокурори этиб тайинланди

Адлия катта маслаҳатчиси Бахтиёр Иброҳимов Жиззах вилояти прокурори лавозимига тайинланди. У бунга қадар Бош прокуратура бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.


дайжест

Ўзбекистонда хорижий сиёсий партиялар фаолияти тақиқланди

«Сиёсий партиялар тўғрисида»ги қонунга Ўзбекистонда хорижий давлатларнинг сиёсий партиялари ва бўлинмаларини тузиш ҳамда уларнинг фаолиятини тақиқловчи қўшимча киритилди.


дайжест

Депутат ва сенаторлар учун янги талаб ва жазолар жорий этилмоқда

Президент депутат ва сенаторлар учун янги мажбурият ва жазо чораларини жорий этиш тўғрисидаги ўзгартишларни имзолади. Улар йиғилишларда йилига 29 кундан кўп қатнашмаса, бошқа давлат фуқаролигини олса, ваколатидан маҳрум бўлиши мумкин. Этика қоидаларини бузишса, маошларидан ҳам ушлаб қолиниши мумкин.


дайжест

Сиёсий партияларни давлат томонидан молиялаштириш кўпайтирилади

Президент сиёсий партияларнинг устав фаолиятини молиялаштириш учун ажратиладиган давлат маблағларининг йиллик миқдорини ошириш тўғрисидаги қонунни имзолади.


Иқтисодиёт

дайжест

Mobiuz`да бир қанча сервислардан фойдаланиб бўлмаяпти, асосий хизматлар ишламоқда

Mobiuz мобил операторида баланс ва қолдиқларни текшириш, янги хизматларни фаоллаштириш, ҳисобни тўлдириш, янги рақамларни улаш каби хизматлар ишламаяпти. Мобил интернет, қўнғироқлар ва SMS одатдагидек ишламоқда. Компания профилактика ишлари давомида абонентлар алоқадан узилиб қолмаслигини билдирди.


Жамият

дайжест

Самарқандда ШҲТ саммити олдидан кенгайтирилган йўлда болани машина уриб юборди. У омон қолмади

Самарқандда Nexia 2022 йилги ШҲТ саммити олдидан кенгайтирилган йўлдан ўтаётган 7 ёшли болани уриб юборди. «Пешеход»лар орасидаги масофа 1 км бўлгани учун аҳоли доимий равишда бу ердан йўлни кесиб ўтади. Вилоят ЙҲХБ аҳолини болаларга эътиборли бўлишга, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишга чақирди.


дайжест

Навоийда 8 ёшли қиз машина босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди

Хатирчи туманида юқори тезликдаги BYD Song Plus Champion машинаси пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 2-синф ўқувчисини босиб кетди. Қиз воқеа жойида вафот этди. Ҳолат бўйича жиноий иш очилди.


дайжест

Тошкентда Spark икки пиёдани уриб юборди

Юнусобод туманида Spark уриб юборган икки пиёда жароҳатланиб, шифохонага мурожаат қилди. Тарқалган видеолавҳаларда бир аёл ерда ётгани, унинг атрофида қон излари борлигини кўриш мумкин.


дайжест

Рақобат қўмитаси электр ҳисоблагичларнинг ортиқча ҳисоблаётгани ҳолатларини ўрганади

Интернетда истеъмолчиларнинг электр ҳисоблагичлар ишлатилган электр энергиясини ошириб кўрсатаётгани ёки ижтимоий меъёр доирасида нотўғри тўловлар олаётгани ҳақидаги шикоятлари тарқалмоқда. Рақобат қўмитаси томонидан ана шундай муаммоларни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди.


дайжест

Қашқадарёда 8 кунлик чақалоғини 190 млн сўмга сотмоқчи бўлган эр-хотинга ҳукм ўқилди

Қарши туманида шаръий никоҳ асосида яшаб келган эр-хотин 8 кунлик чақалоғини 190 млн сўмга сотмоқчи бўлиб, пулнинг 45 млн сўмини олганда ушланди. Судда улар бу маблағга уй сотиб олмоқчи бўлганини айтди. Эркак 5 йилга қамалди, аёлга нисбатан 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.


дайжест

Тошкент халқаро аэропортида энди 15 та авиакомпания чипталарини харид қилиш мумкин

Тошкент халқаро аэропортида эндиликда 15 та авиакомпания чипталарини харид қилиш мумкин. Шу пайтгача бу хизмат фақат 2 та компания билан чекланганди.


дайжест

Қаршида Song Plus ва Spark тўқнашиши оқибатида ҳайдовчилардан бири вафот этди

Қарши шаҳрида BYD Song Plus йўлига чиқиб келган Spark билан тўқнашди. Ҳодиса оқибатида Spark ҳайдовчиси шифохонада вафот этди.


дайжест

«Моддий манфаат олиш мақсади бўлмаган». Маданият вазирлиги — Озодбек Назарбековнинг реклама ролигидаги иштироки ҳақида

Маданият вазирлиги Озодбек Назарбековнинг кийим бренди рекламасидаги иштирокини изоҳлаб, бундан «маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш кўзда тутилгани, вазирнинг моддий манфаатдорлик олиш мақсади бўлмагани»ни билдирди. «У мамлакатнинг барча қонунларига қатъий риоя этади», — дейди вазирлик.


дайжест

Фарғонада фуқаро ИИБ хонасида ҳушини йўқотиб, реанимацияга ётқизилди

Риштон туманида электрошокер қўллаб ИИБ хонасига олиб кирилган фуқаро ҳушини йўқотиб, реанимацияга ётқизилди. Унинг жияни жанжал тасвирга тушиб қолган дўкон камерасидан барча кадрлар ППХ ходимлари томонидан ўчиртириб юборилганини айтмоқда.


дайжест

«Тутқаноғи тутиб қолган». Фарғона ИИБ — идора хонасида ҳушини йўқотган йигит ҳақида

Фарғона вилояти ИИБ Риштон туманидаги идора хонасида ҳушини йўқотиб, реанимацияга ётқизилгани айтилган фуқаронинг тутқаноғи тутиб қолганини маълум қилди. «Тиббий кўрик жараёнида фуқарога жароҳат етказилгани аниқланмаган», — дейилади хабарда.


дайжест

Бу йил 805 мингдан ортиқ абитуриентга тестда қатнашишга рухсат берилди

2024 йил олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжат топширган 894 279 нафар абитуриентнинг 805 688 нафари тестда қатнашади. 88 591 кишининг топширган ҳужжати турли сабаблар билан қабул қилинмаган. Имтиҳон олиш учун 73 та ёпиқ турдаги катта сиғимли бино тайёрланмоқда.


дайжест

Ўзбекистонда июнь ойи кузатувлардаги энг иссиқ июнлар бешлигига кирди

Ўзгидромет 2024 йилнинг июнини кузатув йиллари учун энг иссиқ июнлар бешлигига киритди. Энг иссиқ об-ҳаво 27−28 июнкунлари кузатилди ва ҳарорат +43 даражагача кўтарилди. Синоптикларга кўра, ойни экстремал қуруқ ой деб тавсифлаш ҳам мумкин.


дайжест

Энди Telegram бот орқали самокатлар қоидабузарлиги ҳақида шикоят қилиш мумкин

Ўзбекистон микромобиллик ассоциацияси фуқаролар электр самокат ҳайдовчиларининг қоидабузарлиги тўғрисида шикоят юбориши мумкин бўлган Telegram бот яратди. Бот қандай ишлашини тушунтирамиз.


Маданият

дайжест

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (6−7 июль)

Уч тилда «Яхши бўлиш осонми 4» ва яна саккизта кинопремьера, «Франция ўзбек фотосуратчиси нигоҳида» кўргазмаси, болалар учун ижодий маҳорат дарслари ва маърифий дастурлар, аквапарклардаги мусиқий байрамлар ҳамда дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.


Жаҳон

дайжест

«Охиригача». Байден президентлик пойгасидан чиқишдан бош тортди

АҚШ президенти Жо Байден Дональд Трамп билан муваффақиятсиз дебатдан сўнг сайловда ўз номзодини қайтариб олмаслигини айтди. «Ҳеч ким мени ташқарига итариб юбормаяпти. Мен бу пойгада охиригача қатнашаман», — деди у.


дайжест

Британияда парламент сайлови: консерваторларнинг 14 йиллик бошқарувига барҳам берилиши кутилмоқда

Буюк Британиядаги парламент сайловида Лейбористлар партияси ғалаба қозонмоқда ва Кир Стармер янги бош вазир бўлиши кутилмоқда. Бу 14 йил ҳукмронлик қилган Консерватив партия алмашишини англатади. Риши Сунак мағлубият учун жавобгарликни ўз зиммасига олишини маълум қилди.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!