4 июль куни кечки пайт пойтахтнинг Юнусобод туманида пиёдалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар бермоқда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси.

Соат 22:30 да туманнинг Юқори Қорақамиш кўчасида 29 ёшли ҳайдовчи Spark автомашинасини бошқариб кетаётиб, 2 пиёдани уриб юборган. ЙТҲ оқибатида улар жароҳат олиб, шифохонага мурожаат қилган.

Тарқалган видеолавҳада бир аёл ерда ётгани, унинг атрофида эса қон излари борлигини кўриш мумкин.

Ҳолат юзасидан шаҳар ЙҲХБ суриштирув ишларини олиб бормоқда, қўшимча маълумот берилиши айтилди.