Сиёсат

дайжест

Андижон вилояти ССБга янги раҳбар тайинланди

Шоҳрухмирзо Мамажонов Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Тайинловга қадар у ССВ Фан-таълим ва инновациялар бошқармаси Малака ошириш ва қайта тайёрлаш бўлими бошлиғи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.


дайжест

Президент Хитой парламенти раҳбарини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев ва Хитой парламенти раҳбари Чжао Лэцзи Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда ХХР Ўзбекистоннинг ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаши, мамлакатларнинг таълим соҳасидаги ҳамкорлиги каби масалаларни муҳокама қилди.


дайжест

Сенатнинг 54-ялпи мажлиси 10 июлда бўлади

Сенатнинг 54-ялпи мажлиси 10 июль куни чақирилади. Сенаторлар Шаҳарсозлик кодексига ўзгартиришлар киритиш, Туркманистон ва Туркия билан тузилган битимларни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунларни кўриб чиқади. Шунингдек, экология соҳасига оид парламент сўрови натижалари тингланади.


Иқтисодиёт

дайжест

Ўғитлар нархи асоссиз оширилгани юзасидан Maxam-Chirchiq корхонасига иш очилди

Рақобат қўмитаси Maxam-Chirchiq маҳсулотлари нархини белгилашда меъёрий ҳужжатларга риоя этилмагани учун минерал ўғитлар нархи 10−15 фоизга ошганини маълум қилди. Корхонага нисбатан иш қўзғатилди.


дайжест

Yandex Uzbekistan Тошкентда ўз офисини очади

Yandex Uzbekistan кузда мамлакатдаги бизнесини ривожлантириш ва хизматларни кенгайтириш мақсадида Тошкентда офис очишни режа қилмоқда. Компания ўзбекистонлик дастурчилар учун IT-амалиёт дастурини ҳам ишга туширади.


дайжест

Олти ойда 550 млрд сўмлик газ ва электрдан ноқонуний фойдаланилди

Ўзбекистонда олти ойда 550 млрд 290 млн сўмлик газ ва электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди. Ўтказилган назорат тадбирларида 4537 та истеъмолчи қоидабузарлик ҳолатларига йўл қўйган.


дайжест

«Менинг боғим» лойиҳасининг 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Open Budget таркибидаги «Менинг боғим» лойиҳасининг 1-мавсумида 215 та ташаббус ғолиб бўлди. Уларни молиялаштиришга 48,6 млрд сўм йўналтирилади.


Жамият

дайжест

Навоийда 8 ёшли қиз вафотига сабаб бўлган ЙТҲ ортидан 2 нафар ҳайдовчи қамоққа олинди

Хатирчида 8 ёшли қизнинг вафотига сабаб бўлган ЙТҲ ортидан 2 ҳайдовчи қамоққа олинди. Иккиси ҳам йўлда бир-бирини қувиб ўтишга уринган. Улардан бири олти ойда 12 маротаба тезликни ошириб ҳайдаган. Пиёдалар ўтиш жойига эса пул ажратилмагани сабабли тугмали светофор қурилмаси ўрнатилмаган бўлган.


дайжест

«Бундай тезликда ҳайдаш мумкин эмаслигини билмасдим» — соатига 157 км тезликда ҳаракатланган ҳайдовчи

Ангрен шаҳрида 157 км/соат тезликда ҳаракатланган ҳайдовчи 3,4 млн сўм жаримага тортилди. У «бундай тезликда ҳайдаш мумкин эмаслигини билмаганини» айтди. У Instagram`да болалар йўлда нобуд бўлаётгани ҳақидаги изоҳларга жавобан уларнинг тақдири туғилгунга қадар белгилаб бўлинганини таъкидлаганди.


дайжест

ЯИДХП орқали йўллардаги қоидабузарлик жарималаридан шикоят қилиш мумкин бўлади

1 сентябрдан бошлаб ҳайдовчилар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун солинган жарима юзасидан шикоят қилишлари мумкин.


дайжест

Сешанбадан ҳарорат кўтарила бошлайди

Ўзбекистонда сешанбадан ҳаво ҳарорати кўтарилиб, иш ҳафтаси охиригача +35…+39 даража атрофида бўлади. Тоғли ҳудудларда 12 июлгача қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.


дайжест

«СЭС, солиқ қани?» Тошкент ҳокими — дўкондаги сифати бузилган мевалар ҳақида

Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умурзоқов ишчи гуруҳ билан бирга Юнусобод туманидаги Собиробод маҳалласига борди ва ободонлаштириш ишлари билан танишди. Ҳоким дўконлардан бирига кириб, сифати бузилган маҳсулотлар ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилинмаётганидан норозилигини билдирди.


дайжест

Самарқанддаги қурилиш майдонида қимматбаҳо дарахтлар кесиб ташланди

Самарқанд шаҳридаги қурилиш майдонида 4 туп қимматбаҳо ва 1 туп кам қимматли дарахтлар илдиз қисми билан қазиб ташлаб, йўқ қилинди. Ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.


дайжест

Автомобиллар учун экостикерлар жорий этиш 2025 йил 1 мартга қолдирилди

Ҳукумат автомобиллар учун экостикерлар жорий қилиш вақтини ўзгартирди. Уларни чиқариш 1 июндан бошланиши режалаштирилганди, бироқ 2025 йилнинг 1 мартига қолдирилди.


дайжест

Тожикистонда юз берган зилзила кучи Ўзбекистон жанубида ҳам сезилди

Тожикистонда соат 18:04 да содир бўлган зилзила кучи Сурхондарё вилояти туманларида ҳам сезилди (2−3 балл).


дайжест

Андижонда Cobalt «пешеход»дан ўтаётган 10 ёшли қизни уриб юборди

Андижон шаҳрида Cobalt ҳайдовчиси тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган вояга етмаган қизни уриб юборди. Жабрланувчи шифохонага ётқизилди.


дайжест

«Франция ўзбек фотосуратчиси нигоҳида» номли кўргазмадан репортаж

Тошкент Фотосуратлар уйида балет санъатини суратга тушириши билан танилган Бобур Алимхўжаевнинг «Франция ўзбек фотосуратчиси нигоҳида» номли кўргазмаси очилди. Бунда ижодкорнинг фақат плёнкали фотоаппартда олинган 44 та иши намойишга қўйилган.


Жаҳон

дайжест

Россия Украинага ялпи ҳужумлар уюштирди, Киевдаги болалар шифохонасига зарар етди

Россиянинг Украина шаҳарларига уюштирилган кенг кўламли ракета ҳужуми оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди, 65 дан ортиқ киши жароҳатланди. Киевда мамлакатдаги энг йирик болалар шифохонасига жиддий зарар етди.


дайжест

Франциядаги парламент сайловларида сўл коалиция ғалаба қозонди

Сўл партияларнинг «Янги халқ фронти» коалицияси Франциядаги парламент сайловларининг иккинчи босқичида ғалаба қозониб, 182 ўринни қўлга киритди. Биринчи турда ғалаба қозонган ўта ўнглар учинчи бўлди.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!