8 июль куни соат 18:04 да Тожикистонда содир бўлган зилзила таъсири Сурхондарё вилоятида ҳам сезилди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази маълум қилди.

Эпицентрдаги зилзила магнитудаси — 4. Чуқурлиги эса 10 километрни ташкил қилган. Зилзила эпицентридан Тошкентгача бўлган масофа — 393 км жанубий-ғарбда.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

  • Шўрчи туманида 2−3 балл, 28 км.
  • Узун туманида 2 балл, 37 км.
  • Қумқўрғон туманида 2 балл, 49 км.
  • Олтинсой туманида 2 балл, 53 км.