Фарғона вилояти Қува туманида 8 июль куни юз берган йўл-транспорт ҳодисасида ҳайдовчилардан бири ҳалок бўлди, деб хабар беради вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати.
ЙТҲ соат 10:30 атрофида Сойгузар маҳалласи ҳудудидан ўтган 4P-112 автомобиль йўлида содир бўлган. Lacetti ҳайдовчиси Р.О. (1999 йилда туғилган) ҳаракат пайти бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўлакка чиқиб кетган. Қаршисидан келаётган А.Х. (1988 йилда туғилган) бошқарувидаги ВАЗ-2101 автомобили билан тўқнашган.
Оқибатда «Жигули» ҳайдовчиси оғир жароҳатлар билан воқеа жойида ҳалок бўлган. Шу машинадаги йўловчи ва Lacetti ҳайдовчиси эса шифохонага ётқизилган.