Тошкентнинг Учтепа туманида 8 июль куни кечқурун олти ёшли бола дўконга бориш учун уйидан чиқиб кетган ва ғойиб бўлган, деб хабар берди UzAlert қидирув-қутқарув гуруҳи. Эрталаб у очиқ сув қувури ичидан топилгани маълум бўлди.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, иссиқ сув қувурини таъмирлаётган хизмат кўрсатувчи ташкилот ишчилари томонидан ковланган чуқур очиқ ва тўсиқсиз қолдирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.